UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Шон ютишига умид қиламан". Алекс Перейра Стриклендга маслаҳат берди 0 18:42Конкур бўйича халқаро турнир якунланди 0 18:21"Реал" Гарсияни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр 0 18:00Энг кучли қиличбозларимиз Тошкентда жам бўлишди 0 17:39UFC рейтинги янгиланди. Учта вазндаги ўзгаришлар бир саҳифада 0 17:18Istanbul Open. Тимофееванинг ҳам юриши бошланди 0 16:57Кунья МЮ Чемпионлар Лигасига чиққанидан кейин дадил баёнот берди 0 16:36"У "стойка"да ҳам Стриклендни таслим этиши мумкин". Чимаевнинг спарринг шериги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:15The Ring. Иноуэ янгиланган рейтингда пешқадамга айланиб олди 0 15:54Усик — Бенавидес жанги ўтказилиши мумкин 0 15:33"Реал" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди 0 15:12Чимаев: "Стриклендни ҳар куни дўппослардим, балки Шон бундан хафа бўлгандир" 0 14:51Камшибек Конкабаев шу ҳафта проф боксда жанг қилади 0 14:30Яхши янгилик: Велоспортчимиз "Giro d’Italia" нуфузли турнирида иштирок этади 0 14:09Чемпионлик пойгаси авжида. "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг АПЛдаги тақвими қандай? 0

13 сен 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ботир Аҳмедов Наоя Иноуэ қандай ҳолатда Аҳмадалиевга ютқазиши мумкинлигини айтди

Биринчи ярим ўрта вазнда бир неча бор жаҳон чемпионлиги учун жанг ўтказган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедов Муроджон Аҳмадалиевнинг мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши кечадиган жангига ўз тахминини айтди.

"Бу жангга объектив ёндашган ҳолда ўз фикримни билдираман. Иноуэнинг сўнгги икки жангини кўрдингизми? У Луис Неридан нокдаун қабул қилиб олди. Сўнгги жангида энди уни Диаснинг залида машғулот ўтказаётган йигит Рамон Карденас йиқитди. Агар шундай боксчилардан нокдаун қабул қилиб олган бўлса, Наоя Аҳмадалиевнинг зарбаларига дош бера олармикан? Мен Муроджоннинг зарба кучини биламан ва ҳис қилганим учун шундай деяпман. У билан спарринг-жангларда ишлаганмиз. Ишонинг, агар Иноуэ Аҳмадалиевнинг аниқ ва кучли зарбасини ўтказиб юборса, у ўрнидан тура олмайди.

Умуман олганда, сизу бизни рақобатли жанг кутмоқда. Шахсан мен Муроджонни жанг фаворити деб ҳисоблайман. Чунки, бу вазн айна Аҳмадалиевники, Иноуэ эса бу ерга енгил вазндан кўтарилган. Бу ҳолат ҳам Муроджоннинг фойдасига ишлаши мумкин бўлган жиддий сабаблардан бири", - деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Иноуэ ва Аҳмадалиев ўртасидаги жанг эртага, 14 сентябрь куни Японияда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг