UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0

28 июн 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ботир Аҳмедов собиқ Жаҳон чемпионини мағлуб этди

Теглар :  Ботир Аҳмедов
Кеча АҚШнинг Атланта шаҳрида профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича бир қатор рейтинг жанглари ўтказилди.

Унда ҳамюртимиз, асли сирдарёлик, ҳозирда Россия байроғи остида жанг олиб бораётган Ботир Аҳмедов биринчи ярим енгил вазнда (63,5 кг) собиқ жаҳон чемпиони, доминиканлик Архенис Мендес билан учрашуви бўлиб ўтди.

34 ёшли Мендес профессионал боксда жуда катта тажрибага эга бўлган боксчи. Фаолияти мобайнида 25 та жанг ўтказган собиқ жаҳон чемпиони 12 раундга мўлжалланган бокс оқшомида Ахмедовга ўзига хос тарзда “сабоқ” бериш учун муносиб жанг олиб борди. Ҳаттоки айрим раундларда Аҳмедовни мувозанатдан чиқаришга ҳам эришди.

Аммо, профессионал боксда ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб келаётган (9та жангнинг 8 тасини ғалаба билан якунлаган) Аҳмедов мамлакатимизда ўтказилган мусобақалардаги тажрибаси, Россиядаги ўқув-машғулотларидаги кўникмалари натижасида профессионал бокснинг “эски гвардияси” сардорига муносиб қаршилик кўрсатди ва 8-раундда Мендеснинг ринга чиқишдан бош тортиши оқибатида ғолибликка эришди. Аслида, Ботирнинг раундлар мобайнидаги кучли ва тактик зарбалари ўз сўзини айтди.

Шундай қилиб, Ботир Аҳмедов профессионал бокснинг WBA йналишида чемпионликка даъвогарлик ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Айтиш лозимки, профессионал бокснинг ушбу йўналиши ва вазнида Шоҳжаҳон Эргашев, Шахрам Ғиёсов ва Ботир Аҳмедов чемпионлик камари учун даҳвогарлик қилиб келмоқда. Шу кунгача яъни, жорий йилнинг июнь холатига кўра, WBA таснифида Шахрам 3-ўринни, Бртир 4-ўринни, Шохжаҳон эса 8-ўринни эгаллаб келаётганди. Ахмедовнинг бу ғалабаси эса уни чемпионликка асосий даъвогар мақомига олиб чиқиши шубҳасиз. 

Тўлқин РЎЗИЕВ.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг