UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0

29 апр 13:50
Янгиликлар

Футбол

Бразилия U-20 терма жамоаси ЖЧда иштирок этадиган таркибини эълон қилди

Теглар :  Бразилия
Жанубий америкаликлар яқинда ўзбекистонлик тенгқурлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишганди.

Бразилия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Рамон Менезеш жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 21 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерецияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Менезешнинг рўйхатидан "Палмейрас" илтимосига кўра Жанубий Америка U-20 турнирида иштирок этмаган, аммо Жаҳон чемпионатида қатнашиши кутилган Эндрик ўрин олмаган. Шунингдек, Либертадорес Кубогининг сўнгги финалчисига айланган ва ўз мамлакатида энг яхши тўпурар бўлган "Атлетико Паранаэнсе" ҳужумчиси Витор Роке ҳам иштирок этмайди. Бироқ ФИФА томонидан тасдиқлангунга қадар якуний таркибда ўзгариш бўлиши ҳам мумкин.

Дарвозабонлар: Микаэль ("Атлетико"), Кайке ("Палмейрас"), Кауан Сантос ("Фламенго")

Ҳимоячилар: Артур ("Америка"), Андре Доменик ("Баия"), Кайки Бруно ("Крузейро"), Кайки Фернандеш ("Альмерия"), Мишель ("Палмейрас"), Роберт Ренан ("Зенит")

Ярим ҳимоячилар: Марлон Гомеш ("Васко"), Андрей Сантос ("Васко"), Гильерме Биро ("Коринтианс"), Рональд ("Гремио")

Ҳужумчилар: Маркос Леонардо ("Сантос"), Жовани ("Палмейрас"), Матеус Мартинс ("Уотфорд"), Матеус Насименто ("Ботафого"), Савио (ПСВ), Кевин ("Палмейрас"), Жовани ("Коринтианс"), Педриньо ("Коринтианс").

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан Республикаси билан тўқнаш келади.

Аввалроқ ушбу мамлакат вакиллари ўртоқлик учрашувида ўзбекистонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 апр 16:41:42
Tursun Ganiev
Бизнинг жамоа качон таркибни элон киларэкан.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг