15 май 17:17
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Бу Чарльз учун ёмон оқшом бўлади". UFC собиқ чемпиони Топурия – Оливейра жангига тахмин билдирди
UFC собиқ чемпиони Алжамейн Стерлинг Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасидаги бўлажак чемпионлик жанги ҳақида фикр билдирди.
"Оливейра деярли ҳар бир жангда йиқилади. Деярли ҳар бир жангда... Ва биз Илия рақибларни синдира олишини биламиз. Жай Ҳерберт уни йиқитганини ҳам кўрганмиз, лекин у жангга қайта олганди. Бу унинг енгил вазндаги биринчи жанги эди.
Агар у Оливейрага бошқаларга қилганидек зарба бера олса, бу Чарльз учун ёмон оқшом бўлади. Илия икки вазн тоифасида ҳам чемпионга айланади", — деди Стерлинг.
Эслатиб ўтамиз, Топурия ва Оливейра ўртасидаги жанг 29 июнь куни Лас-Вегасдаги UFC 317 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар