UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

11 окт 19:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади

Бизнинг вақт билан 15 октябрь куни тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги UFC Apex мажмуасида ММА бўйича Дана Уайт даъвогарлар серияси турнирининг навбатдаги ҳафта жанглари ташкил этилади.

Аввал хабар берганимиздек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик оғир вазнли аралаш якка кураш устаси Азамат Нуфтиллаев ҳам октагонга кўтарилади. Ҳамюртимизга UFC шартномаси йўлида Сербия вакили Йован Лека рақиблик қилади.

Азамат айни дамда АҚШга етиб бориб, мазкур жанг учун сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда.

Қизиғи, Нуфтиллаев бу жанг орқали Дана Уайт даъвогарлар сериясида қатнашган иккинчи ўзбекистонлик ММА жангчисига айланади. Бундан аввал, 36 ёшли юртдошимиз Анвар Бойназаров 2022 йил август ойидаги DWCS турнирида венесуэлалик Эрик Сильва билан тўқнаш келиб, имкониятни бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг