UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0

25 апр 10:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бу ғалаба унинг буюк эканини кўрсатадими?". Уайт Фьюрига мурожаат қилди

Британиялик боксчи Диллиан Уайт Тайсон Фьюридан қабул қилиб олган мағлубиятидан сўнг рақибига мурожаат қилди.

"Агар мен кўчадаги ялангоёқ бўлсам, бу зарба унинг қай даражада буюк эканлигини дунёга кўрсатадими? Унинг гапираётганлари бир-бирига тўғри келмайди. Мана нима учун унинг оғзи унитазга ўхшайди деганман. У менинг ҳеч ким эмаслигимни, ўрта даражали, бекорчи, зарба бера олмаслигим ҳақида гапирган. 

Аммо, кейин мени мағлуб этиб, бутун дунёга ўзининг энг зўр эканлигини кўрсатмоқчи бўлди. Мени мағлуб этгани унинг буюк эканини кўрсатадими? Ахир, мен ҳеч ким эмасман-ку! Унинг айтишича, мен пул олиш учун у ердан бу ерга юрадиган чумолиман. 

Ахир ҳеч ким бўлсам, нима учун 12 ҳафталик машғулот лагери ўтказди. Мен ҳеч кимман. Сен эса барча даврларнинг буюкларидан бирисан. Сен 206 сантиметрлик Муҳаммад Алисан. Майк Тайсон, Жо Фрейзер ва Жорж Форман, барчаси сенсан. 

Нима учун менга қарши қаттиқ тайёрландинг? Агар мен бундайлар билан жанг қилганимда, машғулот ҳам қилмасдим. Нима учун қандайдир ялангоёқ учун қаттиқ тайёргарлик кўрдинг?", - деди Уайт. 

Эслатиб ўтамиз, жанг 6-раундда Тайсон Фьюрининг нокаутли ғалабаси билан якунланганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг