UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

09 окт 18:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди

Теглар :  Шон Стрикленд
UFC ўрта вазн тоифаси чемпиони Шон Стрикленд ташкилотни кескин танқид қилди ва ММАдан кетиб, профессионал боксга ўтиш режасини яна бир бор тасдиқлади.

"UFC ҳақида ҳамма жим турадиган бир нарсани айтмоқчиман. Чемпионларга, дивизионни бошқараётган ҳақиқий жангчиларга қаранг. Улар мағлуб бўлишади, кейин яна қайтишади. Шундан сўнг яна уч-тўрт марта жанг қилишади ва охирида қаттиқ нокаутга учрашади.

Шунда сен: “Унга нима бўлди?” деб ўйлайсан. Кейин тушунасанки, унга UFC таъсир қилган.

UFC жангчиларга шундай ҳақ тўласинки, улар фаолиятини якунлаб: “Оғайни, бўлди, келажагимни таъминлаб олдим”, деб бемалол кетишсин. Ташкилот сенинг меросингни яратади, сени ўша ерда ушлаб туради, лекин етарлича пул тўламайди. Натижада яна қайтишга ва ўзинг яратган меросингни барбод қилишга мажбур бўласан.

Мен бундай қилишни истамайман, йигитлар. Бу энди менга қизиқ эмас. Бокс билан шуғулланиб, бокс бўйича чемпионлик камарини қўлга киритмоқчиман. Ҳозир шу масалани ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз.

Аммо UFC бунга рози бўлмаслигини ва мени жанг қилишга мажбурлашини айтса, майли, муаммо йўқ. Шунчаки октагонда туриб, зарбалар беришга ва улардан қочишга ҳаракат қиламан. Мухлислар мени ҳуштакбозлик билан қарши олишадими? Мен ҳам сизлар билан бирга ҳуштак чаламан. Пулимни оламан ва ўз йўлимда давом этаман", — деди Стрикленд ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеода.

Стрикленднинг профессионал ММА фаолиятида 31 та ғалаба, шулардан 16 таси муддатидан олдин, ҳамда 7 та мағлубият бор. У профессионал ММАдаги дебютини 2008 йил март ойида ўтказган.

Унинг сўнгги жанги UFC 328 турнирида бўлиб ўтган. Унда Стрикленд Хамзат Чимаевни очколар эвазига мағлуб этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг