UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0 17:17“Ҳеч ким клубдан устун эмас”: “Реал” Винисиусга ультиматум қўйди 0 17:07Ўзбекистонлик сумочи ўзидан уч баравар оғир рақиби устидан тарихий ғалабага эришди (ВИДЕО) 0 16:49Украина россиялик боксчиларнинг халқаро турнирларга қайтишига кескин қарши чиқди 0 16:16ИНТЕРВЬЮ. Икки Президентнинг меҳрини қозониб, дуосини олган дзюдочи — Ришод Собиров 0 15:50Дана Уайт UFC`ни сотиб олишдан олдин қандай қилиб 380 000 доллар ишлаб топганини айтиб берди 0 15:18“Барселона” Родри учун курашдан чиқди: бунга учта сабаб бор 0 14:51Асосий тўрга саралаш турнири орқали етиб келган теннисчимиз рейтингда ўзидан 530 поғона юқоридаги рақибасини "сочиб" ташлади 0 14:16Магнус Карлсен Самарқанддаги Олимпиадага келадими? Қолган юлдузларчи? 0 13:43Перейра Жош Хокитнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 13:20Жаҳон чемпиони фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради 0

24 мар 13:47
Янгиликлар

Футбол

"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди

Испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Мадрид дербисида Федерико Вальвердега кўрсатилган қизил карточка бўйича ўз фикрини билдирди.

"Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги баҳснинг 77-дақиқасида уругвайлик футболчи Алекс Баэнанинг оёғига орқадан зарба бергани учун майдондан четлатилган эди. Итурральденинг фикрича, бу вазиятда ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро хатога йўл қўйган.

"Қизил карточка ҳаддан ташқари куч ишлатилгани учун берилади. Агар сиз куч меъёрдан ортиқ деб ҳисобласангиз, тўп ўйиндами ёки йўқми — бу қизил. Лекин мен учун бу шунчаки футболдаги оддий ҳолат. Менинг фикримча, бу вазиятда қизил эмас, балки аниқ сариқ карточка берилиши керак эди", — дейди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазиятда ВАР ҳакамни монитор ёнига чақирмаган ва қарорни ўз кучида қолдирган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг