UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

10 фев 12:49
Янгиликлар

Футбол

Бугун 16:00. "Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли"

Бугун қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари старт олади.

Кетма-кет учинчи мавсум “Пахтакор” мавсумни халқаро майдондаги иштироки билан бошлаб беради. Илк ўйин бу сафар БААнинг энг кучли жамоаларидан бири, айни пайтда ўз чемпионатида ишонч билан пешқадамлик қилаётган “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Дубай шаҳрининг ушбу клуби охирги йилларда мавқеини мустаҳкамлаб, совринларни қўлга киритиб келмоқда.

“Пахтакор” мазкур ўйинга тайёргарлик доирасида Тошкент ва БААнинг Абу Даби амирлигида ўтган йиғин, шунингдек, назорат учрашувлари ўтказди. БААдаги йиғинда “Ростов” (1:1), “Жилина” (0:0) ва “Сувон Самсунг” (1:0) билан беллашувлар ташкил этилди. “Шабаб Ал Аҳли” эса БАА чемпионати учрашувларида майдонга тушди.

“Шерлар” бу рақибга қарши 6 учрашувда майдонга тушган. Улардан иккитаси “Шабаб” ва тўрттаси “Аҳли”га қарши ўтказилган. Ҳозирги жамоа ушбу клублар, шунингдек, “Дубай” жамоаси бирлашувидан ташкил топган. “Шабаб” билан 1:0 ва 1:2 ҳисоблари қайд этилган. “Аҳли” эса 3:2, 1:0, 2:1 ва 2:0 ҳисобларида доғда қолдирилган. Демак, умумий ҳисобда 6 баҳсдан 5тасида "Пахтакор" устун келган. Рақиб дарвозасига 10 тўп киритилиб, 5 гол ўтказиб юборилган.

Ўйинни жамоалардан дисквалификация сабабли ўтказиб юборишга мажбур футболчилар мавжуд эмас. Учрашувни иорданиялик ҳакамлар бошқарадиган бўлди. Бош ҳакам сифатида Адҳам Муҳаммад Тума Маҳадмеҳ ишлайди. Ушбу рефери ўтган йили Эронда “Персеполис”га қарши кечган баҳсни бошқариб борган. Ўшанда 1:1 натижаси қайд этилганди. Маҳадмеҳ “Пахтакор” иштирокидаги бошқа ўйинларда ҳакамлик қилмаган.


Учрашув комиссари сифатида кореялик Но Жин Кюн тайинланган бўлса, ҳакамлар назоратчиси Кувайтдан Саад Комил Алфадҳли бўлади.

"Пахтакор"нинг БАА клублари билан ўйинлари статистикаси

Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 17 учрашувда майдонга тушган.

17 беллашувнинг 11тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 3тадан ўйинда дуранг ва рақиблар муваффақияти кузатилган. 29 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 15 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 8 баҳснинг 5тасида "шерлар" зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. Сафардаги 9 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. "Пахтакор" БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

"Пахтакор"ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира" ва "Наср"га қарши учрашувлар бўлиб ўтган. "Аҳли" ва "Шабаб" бирлашишидан аввал ўтказилган баҳсларда "Пахтакор" 6 учрашувдан 5тасида зафар қучиб, бир бор мағлубиятга учраган.

"Ал Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1
"Ал Ваҳда": 4:0, 1:1
"Ал Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1
"Банияс": 1:1, 0:2
"Ал Шабаб": 1:0, 1:2
"Ал Жазира": 3:1, 3:0
"Ал Наср": 2:1

Ушбу учрашув олдидан ўтказилган митингда жамоаларнинг эртанги ўйинда ҳаракат қиладиган либослари ранги маълум қилинди. Унга кўра, "Пахтакор" сариқ-кўк рангли либосларда ўйнаса, меҳмон "Шабаб Ал-Аҳли" яшил рангли либосларда ўйнайди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг