UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Султонов Германияда муваффақиятли старт олди, у рақибини "сухой"га ютди 0 19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0 12:36Хейнига мажбурий даъвогар билан музокара учун 20 кун муҳлат берилди 0 11:53Франция терма жамоаси ЖЧ тарихида рекорд ўрнатди 0

12 окт 10:43
Янгиликлар

Футбол

Бугун 19:20. БАА - Ўзбекистон

Теглар :  БААЎзбекистон
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Дубай шаҳрида БАА терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

БАА терма жамоасига июль ойида колумбиялик Хорхе Луис Пинто бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўз пайтида Гондурас ва Коста Рика терма жамоалари билан жаҳон чемпионатида иштирок этган ушбу мураббий БАА терма жамоасини ҳам мундиалга олиб боришга ваъда бермоқда.

Унга Ўзбекистон терма жамоасида Эктор Куперга ёрдам берган мураббий Муҳаммад Фаёз ёрдам бермоқда.

Бош мураббий Ўзбекистон билан баҳсга 29 нафар футболчисини чақирган. Улар орасида уч нафар маҳаллийлаштирилган футболчилар ҳам бор. Булар Кайо Канедо (Бразилия), Фабио де Лима (Бразилия) ва Себастьян Тальябуэ.

Фабио де Лима БАА чемпионатининг 2014/15 йилги мавсумида Ўзбекистон фуқароси сифатида ўйнаганди. Аммо бразилиялик футболчи қаерда, қачон ва қай тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлгани сирлигича қолмоқда. Маълумот учун, 2014 йилнинг октябрь ойида сайтимиз орқали мазкур фуқаролик паспорти сохта бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Аргентинада туғилган Себастьян Тальябуэ ҳам БАА фуқаролигини олди ва илк бор терма жамоа сафида майдонга тушишга яқин.

БААнинг Ўзбекистон билан ўйинга чақирув олган футболчилар рўйхати:


Али Хасиф, Холид Исса, Одил Ал Ҳусани, Муҳаммад Баргхаш, Абдулазиз Ҳайкал, Халифа Ал Ҳаммади, Муҳаммад Марзуқ, Исмоил Аҳмад, Волид Аббос, Фарис Жума, Юссуф Жобир, Салим Рашид, Ҳамис Исмоил, Мажид Сурур, Тариқ Аҳмад, Муҳаммад Ал Аттас, Аҳмад Барман, Фабио де Лима, Жассим Ёқуб, Бандар Ал Аҳбаби, Халфан Муборак, Холид Бавазир, Таҳнун Ал Зааби, Ҳалил Ал Ҳаммади, Кайо Канедо, Ғариб Абдуллоҳ Суҳаил, Али Мабҳут, Аҳмад Ҳалил, Себастьян Тальябуэ.

Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Раҳимжон Давронов ("Машъал")

Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь), Игорь Сергеев ("Пахтакор").


Бу жамоалар ҳозирга қадар 16 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Эртанги баҳс 17-ўзаро учрашувга айланади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси бугунга қадар Жанубий Корея ва БААга қарши 16тадан ўйин ўтказган. Бу бизга энг кўп рақиблик қилган жамоалар ҳисобланади. Эртага БАА бу борада рекордчига айланиб олади.

БАА Ўзбекистонни 9 марта мағлуб этган. Тўртта учрашувда дуранг қайд этилган. Вакилларимиз бу жамоани атиги 3 марта таслим қила олишган холос.

Терма жамоамиз БАА билан 16та ўйинда 17та гол уришга эришган. Энг кўп гол Сервер Жепаров ҳисобида - 3та. Николай Ширшов 2та гол урган. Айни пайтда терма жамоамиз таркибида бўлиб турганлар орасида фақат Игорь Сергеев олдин БАА дарвозасини ишғол қила олган ҳолос.

Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши Дубай шаҳрида бунга қадар 3 марта ўйин ўтказиб умуман ғалаба қозона олмаган экан - 2та дуранг, 1та мағлубият.


Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 12 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:20да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг