UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

16 авг 10:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун 729 кунлик танаффусдан сўнг Уфада спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бир соатдан сўнг Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

Йигирма бир ёшгача бўлган курашчилар ўртасида ташкил этилаётган дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси ҳам гиламга чиқади. Бизга номаълум сабаблар туфайли терма жамоамиз жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда қатнаша олмайди.

Уфа гиламларида юртимиз шарафини ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2018 йил Аргентинада ўтган учинчи ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, "Спорт Оскари" мукофоти соҳиби Умиджон Жалолов (61 кг) ҳамда ўсмирлар Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Муҳаммадрасул Раҳимов (92 кг) ҳимоя қилади. Уларнинг ҳар иккиси эртанги беллашувларда гиламга чиқади.

729 кунлик танаффусдан сўнг ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 53 давлатидан 500 нафардан зиёд курашчилар 120 та медаллар жамланмаси учун бахсларга киришадилар. Бундан аввалги жаҳон чемпионати 2019 йили Эстониянинг Таллин шаҳрида бўлиб ўтган эди. Пандемик вазият сабаб ўтган йили ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмади.

Қуръа натижасига кўра 19 ёшли Умиджон Жалолов ўз иштирокини тўғридан-тўғри 1/8 финалдан бошлайди. Унинг рақиби қозоғистонлик Саламат Маликов ҳамда озарбайжонлик Абдулфаз Насиров ўртасидаги беллашувдан сўнг маълум бўлади. 20 ёшли Муҳаммадрасул Раҳимов эса 1/8 финалда АҚШ курашчиси, 19 ёшли Рокки Жозеф Эламга қарши баҳс олиб боради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг