18 мар 07:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади
Бугун Токио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов (9-0) профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади.
Дубай шаҳрида ўтказиладиган жангда боксчимизга польшалик Камил Соколовоски (11-25-2) рақиблик қилади.
Кеча боксчилар жанг олдидан тарозига чиқишди ва кўз уриштириш маросимида қатнашишди. Баҳодир Жалолов жанг олдидан 115,7 кг, унинг рақиби, польшалик Камил Соколовски эса 108,9 кг тош босди
Баҳс бугун Тошкент вақти билан тахминан 20:00да бошланади. Жанг "Eurosport" телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар