UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

13 фев 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Бектемир Мелиқўзиев тарозига чиқади, эртага жанг!

Профессионал бокснинг иккинчи ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқиб келаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 14 февраль куни (Тошкентда 15 февраль тонги) навбатдаги жангини ўтказади.

WBA Continental Americas чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида мексикалик Марко Антонио Перибанга қарши рингга кўтарилади. Бугун эса боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросими ҳамда матбуот анжуманида иштирок этишади. 

Маълумот учун, Марко Антонио Перибан проф рингда 31та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 25тасида ғалаба қозонган. Рақибларини 16та жангда нокаутга учратган. Ҳисобида 5та мағлубият ва битта дуранг бор. Ўзи ҳам иккита жангда нокаут учраган. 

WBA рейтингида 15-ўринни эгаллаб турган Мелиқўзиев ўзининг сўнгги жангини 14 декабрь куни АҚШда мезбон боксчи Ваугин Александерга қарши ўтказганди. Ўн раундлик жангда ҳамюртимиз ҳакамларнинг қарори билан 100:90, 100:90, 100:90 ҳисобларида ғалаба қозониб, WBA Continental Americas камари соҳибига айланганди. Перибанга қарши жанг Бектемир учун фаолиятидаги бешинчиси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 фев 10:51:30
Xasan Mamirov
Sport telekanaldan olib beradimi jangni
   
13 фев 09:44:50
SPRINTERshashist
Анчадан бери жанг килмаётган кария экан-ку.
   
13 фев 08:57:03
Muhammadali Abdullayev
Jang jonli efirda namoyish etiladimi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг