02 авг 06:35
Янгиликлар
Спорт курашлари, Токио-2020
Бугун бор умидимиз Жалгасбай Бердимуратовдан
Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг юнон-рум кураши мусобақасида 77 ва 97 кг вазн тоифасидаги беллашувлар бошланади.
Юртимиз шарафини 77 кг вазн тоифасида Жалгасбай Бердимуратов ҳимоя қилади. Қорақалпоқ ўғлони 1/8 финалда арманистонлик Карапет Чалянга қарши гиламга чиқади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 07:55дан кейин бошланади.
Ушбу баҳс ғолиби чорак финалда мексикалик Алфонсо Антонио Левия ёки россиялик Александр Чехиркин билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар