UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Испания терма жамоасида йўқотиш 0 17:33Исроил Мадримов: "Мендирман ўша!" (+ФОТО) 0 17:12Маҳмудов - Фьюри жанги Лондондаги стадионда бўлиб ўтади 0 16:51Ўзбекистон ва Франция дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади 0 16:30"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади 0 16:09Теренс Кроуфорд боксдаги энг севимли учта жангини айтди 0 15:47Терма жамоамиз Европа Кубогида иштирок этиш учун Словенияга йўл олди 0 15:26Уайт — Оқ уй турнири карди ҳақида: "Ҳар бир топ-жангчи иштирок этишни хоҳлашини очиқчасига айтди" 0 15:02"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди 0 14:40Царукян UFC’да ким уни курашда мағлуб этиши мумкинлигини айтди 0 14:14"Икки-уч йил курашни такомиллаштир ва ММА жангчиси бўл". Махачев Жошуага мурожаат қилди 0 13:38"Менга чақириқлар ёқади". Канело Биволга қарши реванш ўтказишга тайёр эканини билдирди 0 13:13"Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин 0 12:39"Янга нима учун Двалишвили нимага керак, мен борманку" - О’Мэлли 0 12:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев уч карра Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик боксчи сифатида эълон қилинди 0

19 апр 20:26
Янгиликлар

Теннис

Бугун дунё теннис маликаси таваллуд топган кун!

Бугун дунё тенниси маликаси Мария Шарапова 32 ёшни қарши олди.

Мария Шарапова - 1987 йилнинг 19 апрель куни дунёга келган. Ёшлигидан теннисга муҳаббат қўйган Мария 4 ёшидан теннис билан жиддий шуғулланишни бошлаган. Шарапованинг иқтидорини собиқ биринчи рақамли теннисчи Мартина Навратилова пайқаб қолади ва Мариянинг отасига Флоридага келишларини таклиф қилади. 

Шу тариқа, ота-бола 1995 йилда АҚШга кўчиб боришади. Шундан сўнг бўлажак теннис юлдузининг ҳаёти ўзгариб кетади. Мария ёшлик чоғидаёқ жуда мафтункор бўлади, унга хатто модель бўлишни ҳам таклиф қилишади. Лекин Мария спорт учун бизнесдан воз кечди. 

Шарапованинг профессионал теннисдаги фаолияти 2001 йилда бошланган. Жами 36 та WТА турнирларида бош совринни қўлга киритган. Умумий ҳисобда мусобақалардан 38 миллион 560 000 АҚШ доллари ишлаб топган. 

Шунингдек, россиялик теннис маликаси беш бор «Катта Дубулға» турнирларида (Уимблдон 2004, US Open 2006, Australiya Оpen 2008, Rollan Garros 2012, 2014) зафар қучган. Мария биринчи «Катта Дубулға» турнирини 2004 йилда Уимблдон финалида Серена Уильямсни мағлуб этган ҳолда эришган. 

2005 йилнинг августида илк бор жаҳон рейтингининг карвонбошисига айланган. Шарапова умумий ҳисобда беш бор рейтинг пешқадами бўлиб, 21 ҳафта давомида ўз ўрнини ҳеч кимга бермаган. Мария жуфтлик баҳсларида ҳам бирмунча омадли иштирок этган. У уч маротаба бош совринга эга чиққан. 

Шарапова нафақат теннисда, балки тадбиркорликда ҳам ўз омадини синаб кўрди. 2012 йилда малика «Сугарпова» бренди остида ширинликлар ишлаб чиқаришни бошлади. Мария учун 2016 йил омадсиз бошланди, унинг қонидан тақиқланган модда топилди ва теннисдан 15 ойга четлатилди. 

Бир йилдан зиёд теннисдан узоқда юрган Шарапова 2017 йилнинг апрель ойида яна кортларга қайтишга эришди. Ҳозирда Мария Шарапова дунё рейтингининг 28-поғонасини эгаллаб турибди. Туғилган кунинг билан, Мария!

Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг