UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

16 авг 12:33
Янгиликлар

Футбол

Бугун Европа лигасида финал учун "Севилья" ва "Манчестер Юнайтед" курашади (превью)

Кеча ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги учрашувлар якунига етди, энди эътиборимиз Европа лигасига қаратилади.

"СЕВИЛЬЯ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"

Турнир: Европа лигаси, 1/2 финал.
Стадион: "Кельн", Кельн.
Бошланиш вақти: 00:00
Арбитр: Феликс Брих (Германия)

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

"Севилья"

"Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ягона йўқотиш Неманья Гудель бўлиб турибди. Шифокорлар икки ҳафта олдин унда коронавирус аниқлашганди. Тўғри, у тузалган ва жамоа ихтиёрига етиб келган. Бироқ бош мураббий уни майдонга туширишни истамаяпти. Катта эҳтимол билан "Севилья" чорак финалда "Вулверхэмптон" билан ўйнаган таркибни майдонга ташлайди. Таркибда дисквалификация қилинганлар йўқ.

"Манчестер Юнайтед"

Сульшер жамоасида жароҳатлар борасида янгиликлар бўлмади. Алекс Туанзебе, Фил Жонс ва Люк Шоу каби футболчилар мавсум якунига қадар сафдан чиққан ва улар Европа лигасида иштирок этишмайди. Асосий таркибга Виктор Линдельоф ва Неманья Матич каби футболчилар қайтиши кутилмоқда. Ушбу мавсумда Ромеро Европа лигасидаги 11 ўйиннинг 9тасида дарвозани қўриқлади. Бироқ бугун Давид де Хеа МЮ асосий таркибида тушиши кутилмоқда. Таркибда дисквалификация қилинганлар йўқ.

ЎТГАН ЎЙИНЛАР

Томонлар икки баҳсли ўйинларда 2017/18 йилги мавсумда ЕЧЛ 1/8 финалида тўқнаш келишган. Ўшанда "Севилья" майдонидаги баҳсда ҳисоб очилмаган. "Олд Траффорд"да эса меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Ўшанда "Севилья" таркибида Виссам Бен Йеддер дубль қайд этган бўлса, МЮдан Ромелу Лукаку ягона голни урганди.

Ўша учрашувда жамоалар шундай таркибда ўйнашганди:
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Смоллинг, Байи, Валенсия (Мата, 77), Лингард (Марсьяль, 77), Янг, Феллайни (Погба, 60), Матич, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.
"Севилья": Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Васкес (Писарро, 87), Банега, Сарабия, Нзонзи, Корреа (Гайс, 89), Муриэль (Бен-Йеддер, 72).


ЖАМОАЛАР ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИКЛАР

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ушбу мавсумда "Севилья" таркибида 9 ўйинда қатнашди ва "Лос-Анжелес Гэлакси"га жўнаб кетди.

Хесус Навас ва Фернандо "Манчестер Сити" таркибида бир неча бора "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаган.

Сусо "Севилья"га ўтгунга қадар "Ливерпуль" таркибида 21 ўйинда қатнашган ва "қизил иблислар" билан яхшигина таниш.

Давид Де Хеа, Хуан Мата ва Андреас Перейра мос равишда "Атлетико" ҳамда "Валенсия" таркибида "Севилья"га қарши кўп бора майдонга тушишган.

Европа лигасида ярим финалга чиққан жамоаларнинг барчаси ушбу турнир совринига эга чиққан: "Севилья" (5), "Интер" (3), "Манчестер Юнайтед" (1), "Шахтер" (1).

Бруну Фернандеш Европа лигасида 7 гол урган ҳолда турнир тўпурари бўлиб турибди.

Хуан Мата эса турнир ассистентлари рўйхатида иккинчи поғонада - 5.

"Юнайтед" ушбу мавсумда Европа лигасида энг кўп гол (24) урган, энг кўп зарба берган (180) ва дарвозага аниқ (69) зарба йўллаган жамоа бўлиб турибди. Иккинчи ўринда эса "Севилья" бормоқда - 155 зарба ва 60 аниқ зарба.

Бруну Фернандеш АПЛда дебют қилганидан буён голларда энг кўп иштирок этган футболчи бўлиб турибди - 21 ўйинда 19 очко (11 гол, 8 ассистентлик).

"Севилья" термаси ва Марокаш термаси посбони Буну 512 дақиқадан бери гол ўтказгани йўқ. Бу 2008 йилдан буён кузатилган энг узоқ давом этаётган серия ҳисобланади. Ўшанда Андрес Палоп 708 дақиқа мобайнида ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаганди.

Эвер Банега эса ушбу мавсум якунланганидан кейин Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоасига бориб қўшилади. Агарда жамоа мағлубиятга учраса, бу унинг учун жамоасидаги сўнгги ўйини бўлади.


МУРАББИЙЛАР

Хулен Лопетеги ўзининг дебют мавсумидаёқ жамоани ЕЧЛга қайтарди. 53 ёшли мутахассис 2018 йили ЖЧга 2 кун қолганида термани ташлаб, "Реал" бош мураббийи бўлганини эслайди. Ўшанда у октябрь ойида истеъфога чиқарилганди. Лопетеги ўз вақтида "Райо Вальекано", Испаниянинг 21 ёшгача термаси, "Порту" жамоаларини бошқарган. Собиқ посбон ҳам "Реал" ҳам "Барселона"да фаолият олиб борган ва Испания термасининг 1994 йилги ЖЧ учун таркибидан ўрин олганди.

"Манчестер Юнайтед" мухлисларининг ёқимтой футболчиси бўлган Оле-Гуннар Сульшернинг 1998/99 йилги мавсум ЕЧЛ финалида "Бавария"га урган голи ҳали ҳам мухлисларнинг ёдида. У 2018 йил декабрь ойида жамоа бошқарувини Жозе Моуриньодан қабул қилиб олганди. У бош бўлганидан буён жамоа бир неча бора ғалабали серияларни қайд этди. Норвегия термасининг собиқ ҳужумчиси МЮ таркибида 6 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.


ЖАМОАЛАРНИНГ МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИ СЎНГГИ ТУРИДАГИ НАТИЖАЛАРИ 

19.07.2020. "Севилья" 1:0 "Валенсия" (Регилон 55).
"Севилья":
Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Регилон, Жордан, Гудель, Оливер Торрес (Васкес, 79), Окампос (Серджи Гомес, 85), де Йонг (Сусо, 71), Мунир (Эн-Несири, 71).
Якуний ҳолат: 4-ўрин, 70 очко.

26.07.2020.  "Лестер Сити" 0:2 "Манчестер Юнайтед" (Фернандеш 71-пенальти, Лингард 90+8)
"Манчестер Юнайтед":
Де Хеа, Линделеф, Магуайр, Уильямс, Уан-Биссака, Бруну Фернандеш (Мактомини, 86), Матич, Погба, Марсьяль (Игало, 90), Гринвуд (Лингард, 77), Рэшфорд (Фосу-Менса, 90).
Якуний ҳолат: 3-ўрин, 66 очко.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг