17 авг 16:09
Янгиликлар
Бугун финал. Шаҳрам Ғиёсов ушбу босқичга қай тарзда етиб келди?
Шу муносабат билан, Шаҳрамнинг аввалги босқичдаги рақиблари ҳақида маълумотлар бериб ўтишга қарор қилдик.
Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов Олимпиада лицензиясини шу йили Хитойда бўлиб ўтган Олимпиада саралаш турнири финалида ғолиб бўлиб, қўлга киритган.
У Риодаги илк жангини испаниялик Юба Сиссокога қарши ўтказди. 1/16 финал доирасида бўлиб ўтган ушбу жангда юртдошимиз рақибига имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
1/8 финалда эса боксчимизга литвалик Эймантас Станиосис рақиблик қилди. Ўзининг аниқ зарбалари эвазига ушбу рақибини ортда қолдирган Шаҳрам...
Чорак финалда Олимпиада чемпиони ҳисобланган кубалик Рониэл Иглесиасга тўқнаш келди. Барча Олимпиада совриндорига қарши бўлиб ўтган жангда кубалик спортчининг имкониятларини жуда юқори баҳолаганди. Аммо, бухоролик боксчимиз барча тахминларни чиппакка чиқарди ва ушбу жангда ҳам ғалабали юришини давом эттириб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финалдаги рақиб ҳам анойилардан эмасди. Ғиёсов олдида амалдаги жаҳон чемпиони - марокашлик Муҳаммад Рабии турарди. Ҳамюртимиз жуда қийин бўлган рақибини ҳам 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал чиптасини нақд қилиб қўйди.
Энди уни финалда қозоғистонлик Даниям Елеуссинов кутиб турибди. Ушбу спортчи ҳақида бироз аввалроқ маълумот бериб ўтдик. Кўриниб турибдики, Данияр ҳам жуда жиддий рақиб. Аммо, Шаҳрамга энди фарқи йўқ. Олимпиада ва жаҳон чемпионларини мағлуб этган боксчимиз бугун ҳам муваффақият қозонишига ишонамиз!
Ғиёсовга ҳудди жамоадоши Ҳасанбой Дўстматов каби Олимпиада олтин медалини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишини тилаб қоламиз! Олға, Шаҳрам! Олға, Ўзбекистон!
Бугун ҳам Шаҳрамнинг Роналдуча сакрашини бир кўрамиз. Нима дедингиз? Қаршиликлар йўқми?
Азиз Тўхтамуродов
Фикрлар
2) yo bo'lmasa mana shu qozoqni finalda yer tishlatib O'ZBEKISTONGA 1.OLIMPIADA CHEMPIONI XUDDIKI 2. AIBA REYTINGGIDA 1-O'RIN 3. YEVROPA CHEMPIONI 4. JAHON CHEMPIONI
BO'LIB, DUNYODA ODAMMAN DEGANIGA O'ZBEKISTON DEGAN DAVLAT BORLIGINI ESDAN CHIQMAYDIGAN QILIB ESLATIB QO'YASAN