UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

17 ноя 10:20
Янгиликлар

Футбол

Бугун футбол. Ироқ билан ўзаро ўйинларда ҳисоб-китоб қандай?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун БААдаги йиғин доирасидан ўрин олган иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Рақиб эса Осиёда ўз ўрнига эга бўлган - Ироқ. Шундай экан икки терма жамоанинг ўзаро ўйинлар тарихи ва натижаларига тўхталиб ўтамиз.

Бу юрт вакиллари билан қарши шу вақтга қадар тўққиз маротаба тўқнаш келганмиз. Дастлабки ўйин 2000 йил Таиландда ўтказилган тўрт миллат кубоги мусобақасида бўли ўтган ва унда Ироқ 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Бу Ироқнинг Ўзбекистон билан ўйинлардаги дастлабки ва ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда.

Шундан сўнг ушбу терма жамоа билан 2004 йил ЖЧ-2006 саралаш босқичида икки хил натижа бўлган, Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканмиз, Анвар Солиевнинг ягона голи бизга бир очко тақдим қилган эди. Амманда ўтган жавоб учрашувида эса термамиз 2:1 натижаси билан ғалабани ўз томонига оғдира олган. Шу йили Хитойда ўтказилган Осиё кубогида Миражалол Қосимовнинг жарима зарбасидан киритган тўпи кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тақдим қилган.
Оралиқдаги кичик танаффусдан сўнг Ироқ билан 2007 йил Рауф Инилеев даврида куч синашдик, ўртоқлик мақомида кечган беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишади.

2015 йилги Осиё кубогига тайёргарлик жараёнида миллий жамоамиз Ироқ билан икки бор ўйнади, натижа эса 0:0, 1:0 термамиз фойдасига. 2016 йил Самвел Бабаян бошқарувида жамоамиз Тошкентда Ироқни қабул қилди, бу ҳам ўртоқлик учрашуви доирасида. Марат Бикмаев ва Элдор Шомуродовнинг голларига Абубакр Баяр жавоб қайтарди, ҳисоб 2:1.

Ироқ билан охирги тўқнашув Эктор Купер даврига тўғри келади. Фаластиндан кутилмаганда мағлубиятга учраган терма жамоамиз Ироқ билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Томонлар эса голсиз дурангга рози бўлишади. Бугунги баҳс умумий ҳисобда 10-тўқнашув.



Демак Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги 9та ўйиннинг 5тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, 5та баҳсда дуранг қайд этилган ва битта учрашувда Ироқ зафар қучган. Ўзбекистон 9та гол урган ва 5та гол ўтказган.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
01.09.2000 Ироқ - Ўзбекистон 2:0 | "Тўрт миллат кубоги"
18.02.2004 Ўзбекистон - Ироқ 1:1 | ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ - Ўзбекистон 0:1 | Осиё Кубоги-2004
13.10.2004 Ироқ - Ўзбекистон 1:2 | ЖЧ-2006 саралаши
02.07.2007 Ироқ - Ўзбекистон 0:2 | Ўртоқлик
25.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 1:0 | Ўртоқлик
28.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
24.07.2016 Ўзбекистон - Ироқ 2:1 | Ўртоқлик
09.09.2019 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик

Ўзаро учрашувларда тўпурар йўқ, Анвар Солиев, Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Александр Гейнрих, Азиз Ибрагимов, Улуғбек Бақоев, Жамшид Искандеров, Марат Бикмаев, Элдор Шомуродов биттадан тўп киритишган.

Футболчиларимизга бугунги ўйинда омад тилаб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг