UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

25 апр 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Ҳавасбек Асадуллаев россиялик тажрибали рақибга қарши рингга чиқади

Бугун Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA.PRO 3 профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳавасбек Асадуллаев Россия вакили Алан Хугаевга қарши баҳс олиб боради. Кеча боксчилар турнир олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашиб, яримўрта вазн меъёрини бажаришди. 

Ушбу баҳс 25 яшар Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги барча жангларида ғалаба қозонган. Иккита жангида рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Ҳамюртимиз проф карьерасидаги сўнгги жангини 2022 йил июнь ойида Турсунбой Абдулҳакимовга қарши ўтказиб, зафар қучган эди.

26 яшар Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба бор. У ғалабаларининг 9 тасини муддатидан илгари қўлга киритган. Бугунги бокс оқшоми бизнинг вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг