UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

08 фев 12:18
Янгиликлар

Хоккей

Бугун "Ҳумо" мунтазам чемпионат доирасидаги сўнгги ўйинини ўтказади

Теглар :  ҲумоАрлан
Бугун "Ҳумо" хоккей жамоаси Кокшетауда "Арлан" клубига қарши иккинчи сафар учрашувида музга чиқади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида жойлашган "Бурабай" аренасида бошланади. Жамоалар ўртасида декабрь ойида ўтказилган икки баҳснинг биринчисида "Ҳумо", иккинчисида эса "Арлан" ғалаба қозонган эди.

Кеча ўтказилган учинчи баҳсда эса вакилларимиз буллитлар сериясида 2:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштиришди.

Қайд этиш лозим, "Арлан" жамоасига қарши бугун бўлиб ўтадиган ўйин "қанотлилар" учун мунтазам чемпионат доирасидаги сўнгги ўйин бўлади.

Ўйин YouTube платформасидаги InSportTV канали орқали трансляция қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг