UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0 12:43Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди 0 12:09"У менга нима таклиф бера олади?" Макгрегор — Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 11:00Россиянинг халқаро спортга қайтиши: Ўзбекистон учун бу нимани англатади? (мутолаа учун) 0

26 май 12:59
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Жавоҳир Синдаров Tepe Sigeman 2025 чемпиони бўлиши мумкин + ФОТО

Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича кўзга кўринган гроссмейстерлар иштирокидаги нуфузли турнир давом этмоқда.

Айлана тизимда ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли шахматчисидан ташқари яна етти нафар гроссмейстер совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.  

Кеча турнирда 6-тур учрашувлари ўтказилди. Синдаров оқ доналарда швециялик гроссмейстер Нилс Гранделиус билан дуранг ўйнади. Шунга қарамай, шахматчимиз 4 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Туркиялик Ягиз Эрдогмус 3,5 очко билан иккинчи поғонадан жой олган. Тўрт нафар иштирокчи ҳисобида 3 тадан очко бор. 

6-тур натижалари:

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) – Нилс Гранделиус (Швеция) 1/2-1/2

Тань Чжунъи (Хитой) – Эрвин Л`Ами (Нидерландия) 1/2-1/2

Ягиз Эрдогмус (Туркия) – Рэй Робсон (АҚШ) 1/2-1/2

Ричард Раппорт (Венгрия) – Василий Иванчук (Украина) 1-0 

Бугун сўнгги турда Жавоҳир Синдаров украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчукка қарши қора доналарда ўйнайди. Ушбу баҳс турнирда ким чемпион бўлишини аниқлаб беради. Агар Жавоҳир ғалаба қозонса, бошқа учрашувлар натижасидан қатъи назар, чемпион бўлади. Дуранг натижа ҳам унга тай-брек орқали чемпионлик учун курашни давом эттириш имкониятини беради.

7-тур жуфтликлари:

Василий Иванчук (Украина) – Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 

Рэй Робсон (АҚШ) – Ричард Раппорт (Венгрия)

Эрвин Л`Ами (Нидерландия) – Ягиз Эрдогмус (Туркия) 

Нилс Гранделиус (Швеция) – Тань Чжунъи (Хитой) 


Бугунги ўйинлар бизнинг вақт билан соат 15:00'да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг