UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Бизда навбатдаги 4 та медаль! 0 20:29Бугунги кун ҳисобида илк медалимиз ОЛТИН бўлди. Умумий медалларимиз 80 тага етди 0 19:29Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади 0 19:08Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди 0 18:47Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 18:26Рожер Федерер Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилади 0 18:05Дубайда ўтказиладиган IBA Жаҳон чемпионатида нечта мамлакат боксчилари қатнашиши айтилди 0 17:42"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди 0 17:21Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади 0 17:00Таэквондочиларимизнинг кейинги мусобақаси Бангкок Гран-при челленжи бўлади 0 16:39Саидотахон Нуриддиновнинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0

09 мар 10:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун лицензион турнирда 4 боксчимизга мухлислик қиламиз

Италиянинг Бусто-Арцизио шаҳрида бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир давом этмоқда.

Бугун мусобақа доирасида 4 нафар боксчимиз навбатдаги жангларини ўтказишади. Улардан дастлаб -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова нидерландиялик Луна Амаро Беелоога қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг бизнинг вақт билан тахминан соат 17:45 да бошланади. Ҳамидова илк босқичда грециялик Параскеви Мавромматини мағлубиятга учратган эди. 

Навбаҳорнинг жангидан ярим соатлар ўтиб, -75 кг вазндаги боксчимиз Азиза Зокирова ўзининг иккинчи жангида украиналик Каролина Махо билан тўқнаш келади. Бу жангнинг 18:15 дан кейин бошланиши белгиланган.  

-92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муложонов соат 19:15 да тоголик боксчи Кевин Куаджовини синовдан ўтказади. 

Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини ярим тунда Руслан Абдуллаев якунлаб беради. -63,5 кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз косоволик Шпетим Бажокуга қарши рингга чиқади. Ушбу жанг соат 00:30 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг