UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Илия Топурия қайси рақибни ўзига муносиб деб ҳисоблашини айтди 0 15:29UzChess Cup сўнгги тури якунланди. Уч шахматчи бир хил очко жамғарди. Энди нима бўлади? 0 15:20"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин 0 14:59Қозоғистон бокс терма жамоаси Головкиннинг мураббийини ортга қайтарди 0 14:38Эркин курашчиларимиз U-17 Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади 0 14:17Шаҳрам Ғиёсов янгиланган The Ring рейтингида нечанчи ўриндан жой олди? 0 13:56"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин 0 13:35Жейк Пол: "WBA ва WBC мени рейтингга киритиш устида ишламоқда" 0 13:14ХОҚ Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан ўрин олган спорт турлари дастурини расман тасдиқлади. Океан ортидаги ўйинлар учун 6 та янги спорт тури қўшилди 0 12:53Бугун Асламжон Ортиқов Таиландда жанг қилади 0 12:32Тео Эрнандеснинг “Ал Ҳилол“да қанча маош олиши маълум 0 12:11Муроджон Аҳмадалиев илк бизнесини йўлга қўйди (ВИДЕО) 0 11:50UzChess Cup. Бугун ғалвир сувдан кўтарилади, уччала гуруҳда ҳам чемпион бўлишимиз мумкин 0 11:29Шоҳасан яна ўйиндан чиқди. Octagon 75 марказий жангида Азамат Нуфтиллаевни кўрамиз + ПОСТЕР 0 11:08Элдор Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди 0

28 сен 16:18
Янгиликлар

Футбол

Бугун Мадрид иккига бўлинади ёхуд "Атлетико" - "Реал" ўйини олдидан превью

Теглар :  РеалАтлетико
Бугун мавсумдаги илк Мадрид дербисига гувоҳ бўламиз!

"Эл Класико"дан ҳам қолишмайдиган қайноқ ва принципиал тўқнашувларни соғиндингизми? Марҳамат, Ла Лиганинг 6-туридаёқ дербидан баҳраманд бўлинг.

Ушбу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. Бу шунчаки 7-тур ўйини эмас, балки Мадриддаги энг катта қарама-қаршиликдир. Ҳамшаҳарларидан 1 очко ортда бораётган Симеоне ва унинг жамоаси бугун уйдаги баҳсда ғалаба қозонишга уриниб кўради. Зидан жамоаси ҳам мусобақадаги ўрнини мустаҳкамлаш учун "тиш-тирноғи" билан курашади.



Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати қандай?

"Атлетико"

"Атлетико" мавсум стартини омадсиз бошлади деб бўлмайди. Жамоа бу мавсумда 7та ўйин ўтказди ва улардан биттасида мағлуб бўлди. Ла Лига 4-тур доирасида "Реал Сосьедад" майдонига сафар уюштирган Симеоне жамоаси мезбонлардан қаттиқ тарсаки ейишди ва жамоанинг ғалабали серия шу билан якун топган эди. Чемпионлар Лигасида эса "Атлетико" "Ванда Метрополитано"да 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда туринликларни ортга 1 очко билан қайтишга мажбур қилишди. "Матрасчилар" Ла Лига доирасида 4та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишган.

"Реал"

Зидан жамоаси ҳозирда Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди. "Қаймоқранглилар" ҳамшаҳарларидан бир очко олдинда боришмоқда. "Реал" чемпионатда ҳали ютқазмаган икки клубдан биридир. "Қироллик клуби" 6та ўйиндан 4тасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. Клуб ЧЛда ПСЖдан жавобсиз 3та гол қабул қилиб олди, аммо халқаро майдонда вазиятни ўнглаб олиш учун вақт етарли.



Феликс ёки Азар?

Икки клуб ҳам ёзги трансферлар ойнасида йирик трансферларга қўл уришди. Гап 100 миллион евродан қимматроқ трансферлар ҳақида кетмоқда.

Феликс - 126 миллион евро ("Бенфика"дан). Феликс тезда жамоага киришиб кетди ва ҳар ўйинда асосий таркибда майдонга тушмоқда. Португалиялик ёш футболчи мавсумолди йиғинни ажойиб тарзда ўтказди, аммо табиий равишда Ла Лиганинг старти у учун осон бошлангани йўқ. Аммо, Феликснинг иқтидорига шубҳа қилмаган ҳолда айтиш мумкинки, у ҳали жамоага янада мослашиши, Ла Лигани тўлиқроқ ҳис қилиши ва ўрганиши керак.

Азар - 100 миллион евро ("Челси"дан). Белгиялик футболчи нисбатан кам ўйнамоқда. Сабаби - жароҳат. Зидан бошида ўзининг ўйин услубини Азар атрофида қуришни мақсад қилган эди. Аммо, айнан жароҳат унинг режаларини бирмунча кечиктирмоқда. Эденнинг ўйини ёмон чиқмаяпти, аммо у ҳам Жоауга ўхшаб тезроқ жамоа ўйинига мослашиши керак.

Ҳар иккала футболчи бугунги ўйинда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади.


Йўқотишлар

"Атлетико"

Майдон эгаларига ушбу баҳсда олдинги ўйинда майдондан четлатилган Альваро Мората ёрдам бера олмайди. Шунингдек, анчадан буён жароҳати туфайли майдонга туша олмаётган Шиме Врсалько бугун ҳам ўйинни майдон ташқарисидан кузатишга мажбур. "Атлетико"да ўз ўрнини топиб улгурмаган Борха Гарсес ҳам жароҳати туфайли майдонга туша олмайдиганлар рўйхатида. Сонидан олган енгил жароҳати туфайли "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборган Тома Лемар аллақачон машғулотларга киришган ва Симеоне уни қайдномага ҳам қўшиб қўйди. Аммо, унинг ўйинни дастлабки дақиқаларданоқ бошлаши сўроқ остида.

"Реал"

"Реал" таркибида эса бугунги ўйинни Марко Асенсио тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборади.  Шунингдек, Ферлан Менди, Иско ва Марселолар ҳам бугунги ўйин ўтказиб юборишади. Яқиндагина машғулотларга қайтган Лука Модрични франциялик мутахассис қайдномага киритган.



Жамоаларнинг бундан олдинги ўйинлари

"Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги сўнгги баҳс ёдингиздами? Ёзда жамоалар Халқаро чемпионлар кубоги доирасида тўқнаш келишганди. Ўша ўйинда "матрасчилар" ҳамшаҳарларини чин маънода шарманда қилишган. Диего Костанинг бенефисига айланган ўйинда "Атлетико" "Реал"ни 7:3 ҳисобида таслим этган эди. Тўғри, бу ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлгандир. Аммо, бундай қарама-қаршиликларда мухлислар ўз қаҳрамонларидан фақат ғалаба кутишади.

"Реал" – "Атлетико" - 3:7 

Голлар: Начо, 59, Бензема, 85 (пенальтидан), Хави, 89 – Коста, 1, 28, 45, 51, Феликс, 8, Корреа, 19, Витоло, 70. 

"Реал": Куртуа (Навас, 46), Одриосола (Карвахаль, 46), Рамос (Санчес, 62), Начо, Марсело (Бэйл, 62) – Модрич (Кубо, 62), Кроос, Иско (Родриго, 62), Винисиус (Лукас Васкес, 46), Йович (Бензема, 30), Азар (Де Ла Фуэнте, 62).

 "Атлетико": Облак, Триппьер (Муньос, 66), Савич (Фелипе, 66), Эрмосо (Монтеро, 66), Лоди (Санчес, 66), Феликс (Витоло, 66), Сауль (Эррера, 66), Коке (Льоренте, 66), Лемар (Санабрия, 66), Коста, Мората (Корреа, 13). 

Огоҳлантиришлар: Иско, Начо – Сауль. Четлатишлар: Карвахаль, 65 – Коста, 65.


Жамоаларнинг охирги 5та ўйинлари натижаси:

"Реал" - "Атлетико" 3:7

"Атлетико" - "Реал" 1:3

"Реал" - "Атлетико" 0:0

"Реал" - "Атлетико" 2:4

"Реал" - "Атлетико" 1:1



Ла Лига жадвали (юқори 10талик)


Қизиқарли маълумотлар

- "Реал" охирги 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

- "Атлетико" уйида ўтган охирги 10та ўйинда мағлубиятга учрамади.

- "Реал" ҳар бир ўйинда ўртача зарба бериш лигада етакчи - 17,2.


Тахминий таркиблар

"Атлетико": Ян Облак, Ренан Лоди, Хосе Мария Хименес, Стефан Савич, Киран Триппьер, Томас Парти, Сауль, Витоло, Коке, Диего Коста, Жоау Феликс.

"Реал": Тибо Куртуа, Начо Фернандес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль, Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич, Эден Азар, Гарет Бэйл, Карим Бензема.


Алишер Остонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг