10 мар 08:02
Янгиликлар
Бугун Мавлуд Тифиев ONE FC'даги иккинчи жангини ўтказади, у вазн ўлчаш маросимидан муваффақиятли ўтди
Ўзбекистонлик таниқли муай-тай устаси Мавлуд Тифиев бугун муай-тай бўйича Бангкок шаҳрида (Таиланд) ташкил этилаётган ONE Friday Fights 8 мусобақасида жанг қилади.
Аввал хабар берганимиздек, Тифиевга бугун россиялик тажрибали Алаверди Рамазанов рақиблик қилади. Мазкур жангга айнан Таиландда тайёргарлик олиб борган ҳамюртимиз иштирокидаги мусобақа Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.
Таъкидлаш лозим, Алаверди Рамазанов ярименгил вазнда ONE Championship рейтингида иккинчи рақамли жангчи ҳисобланади.
Спортчилар кеча жангдан олдинги вазн ўлчаш ва face-to-face маросимларида иштирок этишди:
Маълумот учун, Тифиев ONE FC промоушенидаги дебют жангини 20 январь куни таиландлик Муангтайн Саенчайга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлган эди.
Бугун бўлиб ўтадиган мусобақанинг тўлиқ карди билан танишинг:
Мавлуд Тифиев Olamsport.com сайти билан суҳбатда муай-тайдаги ноҳақликлар, энг катта гонорари ва бошқа мавзулар ҳақида гапирган эди. Мазкур интерюни томоша қилинг!
Фикрлар