UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0

09 янв 08:47
Янгиликлар

Теннис

Бугун Нигина Абдураимова Australian Open турнирида кортга чиқади

Мельбурн шаҳрида теннис бўйича мавсумнинг илк "Катта Дубулға" турнири - Австралия Очиқ чемпионатининг саралаш баҳслари бошланди.

Умумий мукофот жамғармаси 51,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Australian Open мусобақасининг аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади. 

Ҳамюртимиз қуръа натижасига кўра саралашнинг илк даврасида испаниялик Лейре Гормазга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув бизнинг вақт билан соат 11:20да бошланади. Абдураимова WTA рейтингида 180, Гормаз эса 169-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, ҳам аёллар, ҳам эркаклар яккалик баҳсларида ғалаба қозонадиган теннисчилар қимматли 2000 рейтинг очкоси билан бирга банкдаги ҳисоб рақамларини 2 миллион 54 минг долларга бойитиб оладилар. Асосий давранинг 1-босқичида мағлуб бўлган теннисчи ҳам уйига 75 160 доллар билан қайтади. 

Australian Open турнири ўз тарихида 111-маротаба ўтказиляпти. Рафаэль Надаль (Испания) ва Эшли Барти (Австралия) мусобақанинг амалдаги ғолиблари саналишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг