UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

17 дек 08:46
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Рашид Қурбонов жаҳон Кубогидаги иштирокини бошлайди

Шу кунларда Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Кеча ушбу мусобақада эркин кураш беллашувлари бошланди. Жаҳон Кубоги шахсий ҳисобда ўтказилаётгани ҳамда Европадаги пандемик вазият туфайли Ўзбекистон терма жамоаси Сербияга бормади. Лекин у ерда бир нафар курашчимиз бўлади. 

Эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони Рашид Қурбонов жаҳон Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Қуръа натижасига кўра у 1/8 финалдан баҳсларга киришади ва бу босқичда германиялик Эдуард Татаринов билан беллашади. Агар Қурбонов ушбу баҳсда рақибини мағлубиятга учратса, чорак финалда Аюб Барраж (Тунис) - Васил Михайлов (Украина) жуфтлиги ғолибига қарши гиламга чиқади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг