UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

11 авг 12:38
Янгиликлар

Футбол

Бугун Шацких жамоаси "Зенит" билан ўйнайди + ПРЕВЬЮ

Бугун Россия премьер-лигасида 1-тур ўйинлари якунига етади.

7 август куни мамлакат Суперкубогида ўзаро тўқнаш келган клублар дастлабки турни энг охирги бўлиб тугатишади.

Россиянинг амалдаги чемпиони Питернинг "Зенит" клуби 16 йилдан сўнг премьер-лигага қайтган Волгограднинг "Ротор" клуби билан тўқнаш келади. Айни пайтда "Ротор"да Александр Хацкевич бош мураббий сифатида ишламоқда. Унга ўзбекистонлик Максим Шацких ёрдам бермоқда.

Бугунги учрашувда "Зенит" яққол фаворит эканини барча яхши тушуниб турибди. Россия биринчи лигаси пандемия туфайли 15 март куни тўхтатилган ва мавсум 27-турда тугатилганди. "Ротор" 4 ойдан кўпроқ муддат давомида расмий ўйинларда иштирок этгани йўқ. "Зенит" эса Россия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

"Ротор" ўз вақтида "Спартак"да ўйнаган Жано Ананидзени ўз сафига қўшиб олди. Кўпчилик айнан Ананидзенинг ўйинларини кутмоқда. Ўзбекистонлик Виталий Денисов эса "Ротор"ни тарк этди.

"Зенит"нинг энг машҳур трансфери эса "Ливерпуль"дан Деян Ловреннинг олиб келгани бўлди. Жамоани Бранислав Иванович, Игорь Смольников, Олег Шатов, Эмануэль Маммана ва Йордан Осорио тарк этди.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар 48 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Устунлик "Ротор" томонида: 19 та ғалаба, 11 та дуранг ва 18 та мағлубият.

"Ротор" - "Зенит"
11 август. Волгоград. "Волгоград Арена" стадиони. 20:00.
Бош ҳакам
- Алексей Матюнин (Москва).
Трансляция - "Матч-ТВ, Матч-Премьер".

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:
"Ротор": 4-5-1:
Нестеренко, Пискунов, Ионов, Байрыев, Степанов, Султонов, Макаров, Алейник, Серченков, Кипиани, Муллин.
"Зенит": 4-4-2: Кержаков, Караваев, Ловрен, Ракицкий, Дуглас Сантос, Малком, Барриос, Оздоев, Сутормин, Дзюба, Азмун.
Йўқотишлар: йўқ - Андрей Лунев (жароҳат).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг