UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

28 окт 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Тошкентда Naiza 54 турнири бўлиб ўтади (тўлиқ кард, бошланиш вақти ва трансляция)

Теглар :  Naiza FCNaiza 54
Бугун Тошкентдаги "Ренессанс Ҳолл" мажмуасида ММА бўйича Қозоғистоннинг Naiza лигаси ўзининг 54-мусобақасини ўтказади.

Оқшомнинг марказий жанги аслида ярим ўрта вазн тоифасида бразилиялик аралаш якка кураш устаси Дуглас де Оливейра (13-7-0) ҳамда қозоғистонлик Самандар Рўзматов (4-0-0) ўртасида кечиши керак эди. 

Бироқ бразилиялик спортчининг вазн ўлчаш маросимидан ўта олмагани туфайли, унинг ўрнига ўзбекистонлик Фарҳоджон Машрапов (7-7-0) марказий жангда октагонга чиқадиган бўлди.

Co main event эса ўта енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик жангчи Лазизхон Ўзбеков (6-4-0) ҳамда қозоғистонлик Багилан Жаканша (4-0-0) ўртасида ўтказилади.

Шунингдек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик таниқли жангчилардан Нодирбек Ахатжонов, Самандар Сатторов ўз жангини ўтказади.

Мусобақа пойтахтимиздаги "Ренессанс Ҳолл" мажмуасида, соат 16:00 да старт олади. Жангларни "Зўр ТВ" телеканали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Турнирнинг тўлиқ карди:


*Марказий жангда Дуглас де Оливейра ўрнига Фарҳоджон Машрапов октагонга чиқади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг