UZ

Сўнгги янгиликлар

06:32Миктибек Оралбай иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунига етди 0 06:24Махачев Гэррига қарши! UFC 330 турниридан ОНЛАЙН 0 19:09"Ал Ҳилол" Педру Нету билан шартнома бўйича келишиб олди. "Челси" вингер учун 60 миллион евро сўрамоқда 0 18:34Махачев ва Гэрри сўнгги face to face маросимида бир-бирига нима дегани маълум бўлди 0 17:48Нурсултон Рўзибоев ухлатиб қўйган рус жангчиси UFC билан янги шартнома имзолади 0 17:07Рамазон Темировнинг ACBJJ Лигасидаги дебюти 30 август куни бўлмайди 0 16:36"Барса" Родри учун учинчи таклифни берди — 60 миллион фунтдан ортиқ 0 16:03President's Cup. Финал ўзбекистонлик теннисчиларсиз ўтади. Жуда аламли ва ғалати мағлубиятлар 0 15:30"Барчани хурсанд қиламан". Махачев бўлажак жанги ҳақида сўнгги гапини айтди 0 14:59"Буюкликни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин". Гэрри барча кутилмаларга қарши бориб, Махачевни мағлуб этишини айтди 0 14:28Расман: Кристиан Ромеро Ла Лига клубига ўтди 0 13:52Узоқ кутилган UFC 330 турнирига етиб келдик! Турнирнинг тўлиқ карди, бошланиш вақтлари билан танишинг 0 13:17Царукян Руффи билан илк кўз уриштириш маросимини ўтказди: "Унинг кўзларида қўрқувни ҳис қилдим" 0 12:51Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлашди 0 12:18Мартинелли "Галатасарoй"нинг рекорд даражадаги таклифини рад этди 0

13 янв 08:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ва яна бир ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов Кореяда рингга кўтарилади

Бугун Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси ўзининг навбатдаги профессионал бокс оқшомини ўтказади.

Хабар берганимиздек, мусобақа доирасида икки нафар вакилимиз жанг қилади.

Жумладан, ўта енгил вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (28-5-0) ушбу турнир доирасида хитойлик Вулан Туолеҳази (15-5-2) билан жанг қилади.

Бундан ташқари, биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов (10-2-0) ҳам ушбу турнир доирасида рингга кўтарилади. Унга яна бир Хитой вакили Вейвей Лиу (4-2-0) рақиблик қилади.

Жанглар кечаси Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади. Мусобақани мазкур саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров сўнгги жангини 2023 йил январь ойида таиландлик Жакравут Мажунгонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Бу Назаров учун еттинчи ҳимоя жанги бўлади.

Абдурасул Исмоилов эса охирги жангини 2023 йил август ойида япониялик Коки Иноуэга қарши ўтказиб, муддатидан олдин мағлуб бўлган эди.

Турнирнинг тўлиқ карди:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг