UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

15 июл 16:53
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Бугун Япониядаги жаҳон чемпионатида яна икки спортчимиз стартга чиқди + ФОТО

Япониянинг Фукуока шаҳри мезбонлик қилаётган сув спорти турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун икки ҳамюртимиз ўз имкониятини синовдан ўтказди.

Улар очиқ сувда сузиш бўйича хотин-қизлар ўртасида 10 километр масофага ўтказилган мусобақада иштирок этишди.

Аввало шуни таъкидлаш керак-ки, мусобақа кутилганидек ўта муросасиз рухда кечди. Унда келаси йилги Париж Олимпиадасига йўлланмаларнинг ҳам ўйналганлиги рақобат муҳитини янада оширди. 

Икки соатдан зиёд вақт давом этган мусобақа якунига кўра ҳамюртларимиздан Анастасия Зелинская 50-натижани қайд этди.  

“Умуман олганда, шогирдларимнинг иштирокидан кўнглим тўлди. Сабаби улар биринчи маротаба Жаҳон чемпионатида стартга чиқишди. Қизларимиз ўтган йили Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида қайд этган натижаларини такрорлашди. Бу сафар улар жаҳон чемпионатида стартга чиққанликлари ва ўз-ўзидан рақобат муҳити анча кучли бўлган мусобақада иштирок этганликларини инобатга олсак, натижа ёмон эмас. Агарда Самарқандда ўтган Осиё чемпионатида уларда бироз хаяжон сезилган бўлса, бу сафар шогирдларим анча ишонч билан мусобақада қатнашишди. Биз кейинги стартларда натижаларимизни янада яхшилаб боришга астойдил ҳаракат қиламиз. Мен шогирдларимга ишонаман ва улар билан доимо фахрланаман”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Саида Искандарова.

Бевосита энди хотин-қизлар ўртасида 10 километр масофага ўтказилган мусобақа якунларига тўхталадиган бўлсак, белгиланган масофани 2:02:34.00 натижа билан сузиб ўтган германиялик спортчи олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш медаль Австралия вакиласига насиб қилган бўлса (2:02:38.10), кучли учликка АҚШ терма жамоасининг аъзоси якун ясади (2:02:42.30). 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақада 1-6 ўринларни банд этган спортчилар “Париж-2024” ўйинларига лицензияларни ҳам қўлга киритишди. 

Маълумот учун, 16 июль куни 10 километр масофага эркаклар ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда Ватанимиз шарафини Никита Корнилов ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг