26 сен 13:06
Янгиликлар
Бокс/ММА

Буммм! Макгрегор навбатдаги жангини бокс юлдузига қарши ўтказишини маълум қилди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Конор Макгрегор навбатдаги жангини бокс афсонаси, ҳозирда яримўрта вазн тоифасида WBА камари соҳиби Мэнни Пакьяога қарши ўтказишини маълум қилди.
"Навбатдаги жангимни бокс афсонаси Мэнни Пакьяога қарши Яқин Шарқда ўтказаман. Унга қарши жанг қилиш — мен учун шараф”,-деб ёзиб қолдирган Конор.
Эслатиб ўтамиз, Конор 2017 йилда яна бир бокс афсонаси Флойд Мейвезерга қарши рингга кўтарилиб, ўнинчи раундда нокаут бўлганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар
Keyingisi kimligini ahamiyati yoq, prosta Conor ni harakatlaridan rohatlan