UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

12 апр 11:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бунақаси бўлмаган! Хокит иккиталик бонус ва Дональд Трамп тавсияси билан Оқ уй турнири учун жанг олди

Бугун АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилган рақамланган UFC 327 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди.

Эътиборлиси шундаки, тажрибали Кёртис Блэйдсни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган Жош Хокит ўзининг ёрқин жанги эвазига ҳар бири 100 000 доллардан иборат иккиталик бонусни қўлга киритди. Камига АҚШ президенти Дональд Трамп тавсияси билан Оқ уйдаги турнир кардига киритилди. У 14 июнь куни ўтказиладиган байрам турнирида Деррик Льюисга қарши октагонга чиқади. Жош иштирокидаги жанг турнирнинг энг яхшиси деб топилди. "Ёрқин иштирок учун" бонус ҳам айнан Хокитга топширилди. 

"Ёрқин иштирок учун" иккинчи бонус Янги Зеландия вакили Карлос Улбергга насиб этди. У оқшомнинг асосий жангида оёғидан жароҳат олганига қарамай, биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида чехияик собиқ чемпион Иржи Прохазкани чап қўл хук зарбаси билан нокаутга учратди ва ярим оғир вазнда вакант бўлиб турган UFC чемпионлик камарини қўлга киритди. 

Бундан ташқари, қўшимча 25 000 долларлик бонуслар муддатидан аввал ўз жангларини якунлаган Пауло Коста, Каб Свонсон, Матеуш Гамрот, Татьяна Суарес ва Висенте Лукега тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг