UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0

30 июл 08:30
Янгиликлар

Футбол

“Бунёдкор” ярим финал сари катта қадам ташлади

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйган Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан чап оёқда дарвозани ишғол қилди - 1:0.

68-дақиқада захирадан майдонга тушган Шоҳруҳ Гадоев “Бунёдкор”даги илк голини уришга эришди - 2:0. Ўйиннинг 75-дақиқасида Шотурсуновдан тўпни қабул қилиб олган Зоҳид Абдуллаев осонлик билан Зуҳуров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 2:1.

Учрашувнинг асосий вақти якунланишига бир дақиқа қолганида Сардорбек Азимов учинчи бор “Металлург” дарвозасини ишғол қилди - 3:1. Бекободдаги жавоб ўйинидан сўнг ярим финалга чиққан жамоа номи маълум бўлади.

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Металлург” (Бекобод) 3:1 (1:0)

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 15, - 1:0. Шоҳруҳ Гадоев 68, - 2:0. Зоҳид Абдуллаев 75, - 2:1. Сардорбек Азимов 89, - 3:1. 

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Акрамжон Комилов, Минори Сато, Элдор Шомуродов (Сардорбек Азимов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзодбек Нурматов, 51), Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров (Шоҳруҳ Гадоев, 65), Юрица Бульят, Александр Алемпиевич.

“Металлург”: Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Фарруҳ Шотурсунов, 67), Дониёр Одилов (Исломжон Қобилов, 71), Аюбхон Нўъмонов, Жавоҳир Эсонқулов (Саиджон Абдужабборов, 82), Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Жаҳонгир Абдумўминов.

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 29, Жаҳонгир Абдумўминов 56, Зоҳид Абдуллаев 80, Александр Алемпиевич 85, Саиджон Абдужабборов 90+3.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг