UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0

15 сен 12:33
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз 100 фоиз ғалаба қайд этган 7 давлат қаторида + ФОТО

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кетма-кет тўртта турда ғалабага эришди. Қизларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Гаитини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда Венгрияни 2,5:1,5, кеча ўтказилган 4-турда эса Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 100 фоизлик натижа қайд этган 7 давлат қаторида бўлиб туришибди. Тўртинчи тур олдидан бундай жамоалар сони 16 та эди.  

Терма жамоамизнинг асосий рақибалари 4-турда осон ғалабаларга эришишди. Хитой терма жамоаси барча учрашувларида рақибаларини бир хил 4:0 ҳисобида енгиб, чемпионлик учун асосий даъвогар эканликларини исботлаб келишяпти. Кеча Англия терма жамоаси худди шу ҳисобда таслим этилди.

Ҳиндистон терма жамоаси 4-турда Францияни 3,5:0,5, таркибида Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйнаётган АҚШ термаси Нидерландияни 3,5:0,5, Арманистон Вьетнамни 3:1, Қозоғистон Сербияни 2,5:1,5, Мўғулистон Испанияни 2,5:1,5 ҳисобида таслим этди. 

Бугун ўтказиладиган 5-турда 3 та жуфтликда 100 фоизлик натижа қайд этган терма жамоалар ўзаро тўқнаш келишади ва табиийки фақат ғалаба қозонган давлатлар сони тенг ярмига камаяди. 


5-турнинг марказий учрашувлари:

Қозоғистон - Ҳиндистон

Хитой - Арманистон

Мўғулистон - АҚШ

Ўзбекистон - Грузия

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 сен 13:12:07
.Sherzod.
Qizlarimizda Yakubboyevani tushirmasa yana yutadi Yakubbayeva yaxshi xolatda emas uni asosiyda qo‘ymaslik kerak
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг