UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

11 июл 08:02
Янгиликлар

Бошқалар

Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон қайси спорт турларида иштирок этади?

16-27 июль кунлари Рейн-Рур (Германия) шаҳрида Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида ўтказилади.

Cпорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов бошчилигида Германияда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси иштирокини муваффақиятли таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Йиғилишда Талабалар спорт ассоциацияси вакиллари ҳамда спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар масъуллари иштирок этишди. 

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур мусобақада 11 та спорт тури (камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таеквондо WТ ва теннис)  бўйича олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талаба спортчилар билан иштирок этиш режа қилинган.

Йиғилиш давомида, спортчиларнинг мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишда спортчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарликларига жиддий эътибор қаратиш, шунингдек мусабақа билан боғлиқ бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди. 

Маълумот учун, Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари Бутунжаҳон Университетлар спорти федерацияси (FISU) томонидан ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган нуфузли мусобақа ҳисобланади. Делегациямизнинг биринчи қисми 14 июль куни Германияга жўнаб кетади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг