UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

13 июл 07:22
Янгиликлар

Дзюдо

Бутунжаҳон ёзги Универсиадада иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди

16-27 июль кунлари Рейн-Рур (Германия) шаҳрида Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари ўтказилади.

Ушбу комплекс мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси 11 та спорт тури (камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таеквондо WТ ва теннис) бўйича олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талаба спортчилар билан иштирок этади. 

Медаллар шодаси кутилаётган олимпия оиласига мансуб дзюдо спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи таркибимиз тасдиқланди. Ташкилотчилар томонидан эркаклар ва аёллар бўйича баҳсларда одатдагидек 7 та эмас, 6 тадан вазн тоифасида медаллар ўйналиши маълум қилинган. Универсиадада эркакларда -66, аёлларда эса -63 кг вазн тоифаси бўлмайди. 

Универсиадада қатнашадиган таркибимиз:

-60 кг: Анваржон Иброҳимов

-73 кг: Мардон Равшанов 

-81 кг: Нодирбек Мавлонбердиев

-90 кг: Нурбек Муртазоев

-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов

+100 кг: Исломбек Равшанқулов 

АЁЛЛАР

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова 

-57 кг: Шукуржон Аминова

-70 кг: Ширинжон Юлдошева

-78 кг: Маржона Кўчимова 

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева  

Мураббийлар - Абдукарим Тангриев, Улуғбек Азизов, Азиз Ташматов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг