30 сен 09:07
Янгиликлар
Теннис
Бьянка Андрееску сафдан чиқди
АҚШнинг Чикаго шаҳри ушбу ҳафтага белгиланган аёллар ўртасидаги нуфузли WTA турнирига мезбонлик қилмоқда.
Кутилмаганда дунёнинг 20-ракеткаси бўлиб турган Бьянка Андрееску иккинчи давра учрашувида мағлубият аламини тотиб кўрди. Канадалик теннис маликаси 1 соату 54 дақиқа давом этган баҳсда рейтингда ўзидан 23 поғона пастда жойлашган америкалик Шелби Рожерс ютқазиб қўйди - 4/6, 5/7.
Бьянка 4 та, Шелби эса 2 та эйс зарбани ижро этган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Энди Шелби Chicago Fall Tennis Classic турнирининг учинчи босқичида япониялик Маи Хонтамага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар