UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

19 апр 09:09
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб берувчи Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақаси муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун ўзаро баҳс олиб боришяпти.

Кеча ўтказилган 12-турдан сўнг турнир жадвалида якка пешқадамлик сақланиб қолди. Хитойлик Тань Чжунъи қора доналарда болгариялик Нургюл Салимова билан дуранг ўйнади. Бундан унинг энг яқин таъқибчиси, ватандоши Лэй Тинцзе фойдаланиб қололмади. Чин юрти вакиласи Екатерина Лагно билан муросага келди. 

Мусобақа якунланишига икки тур қолган бир пайтда Тань Чжунъи 8 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Лэй 7,5 очко билан иккинчи ўринни банд этган. Кейинги поғоналардан Александра Горячкина, Екатерина Лагно ва Хампи Конеру жой олган. Бу уч шахматчи ҳисобида 6 тадан очко бор. Вайшали, Музичук ва Салимова чемпион бўлиш имкониятидан маҳрум бўлиб улгуришди.   

Candidates Women Tournament 2024. 12-тур натижалари

Екатерина Лагно (FIDE) — Лэй Тинцзе (Хитой) — 1/2:1/2

Анна Музичук (Украина) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) – 0:1

Александра Горячкина (FIDE) — Хампи Конеру (Ҳиндистон) — 1/2:1/2

Нургюл Салимова (Болгария) — Тань Чжунъи (Хитой) — 1/2:1/2

12-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Тан – 8 очко

2. Лэй – 7,5 

3-5. Горячкина, Лагно, Конеру – 6 

6. Вайшали – 5,5

7-8. Музичук, Салимова – 4,5


Candidates Women Tournament 2024. 13-тур жуфтликлари

Тань Чжунъи (Хитой) — Александра Горячкина (FIDE)

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Лэй Тинцзе (Хитой)

Нургюл Салимова (Болгария) — Екатерина Лагно (FIDE) 

Хампи Конеру (Ҳиндистон) —  Анна Музичук (Украина)

Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг