UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

15 апр 12:05
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Тан яна якка пешқадам

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақаси муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун ўзаро баҳс олиб боришяпти.

Кеча ўтказилган 9-турдан сўнг турнир жадвалида яна якка пешқадамлик юзага келди. Аввалги турдан кейин уч нафар карвонбоши пайдо бўлганди. Хитойлик Тань Чжунъи қора доналарда ўйнашига қарамай, Рамешбабу Вайшалидан устун келди. Унинг асосий рақибалари Александра Горячкина ва Лэй Тинцзе кечаги турда очко йўқотишди. Бунинг натижасида Тан 6 очко билан турнир жадвалида яна якка пешқадам бўлиб олди. 

Candidates Women Tournament 2024. 9-тур натижалари

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Екатерина Лагно (FIDE) — 1/2:1/2

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Тань Чжунъи (Хитой) — 0:1

Лэй Тинцзе (Хитой) — Нургюл Салимова (Болгария) — 1/2:1/2

Анна Музичук (Украина) — Александра Горячкина (FIDE) — 1/2:1/2


9-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Тан Чжунъи – 6 очко

2-3. Горячкина, Лэй – 5,5 

4. Лагно – 5

5-6. Конеру, Салимова – 4

7. Музичук – 3,5

8. Рамешбабу Вайшали – 2,5

Candidates Women Tournament 2024. 10-тур жуфтликлари

Екатерина Лагно (FIDE) — Анна Музичук (Украина)

Александра Горячкина (FIDE) — Лэй Тинцзе (Хитой)

Нургюл Салимова (Болгария) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон)

Тань Чжунъи (Хитой) — Хампи Конеру (Ҳиндистон)  


Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг