UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0

05 авг 13:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Царукян – Топурия жанги — бу UFCнинг режасида бор, юз фоиз" - таҳлилчи

UFC шарҳловчиси ва таҳлилчиси Чел Сонненнинг таъкидлашича, Арман Царукян ва Илия Топурия ўртасидаги жанг бўйича режалар бор.

"Фақатгина касаллик ёки жароҳат бўлмаса, Арман ва Илия жанги UFC томонидан юз фоиз режалаштирган. Бу менинг шахсий фикрим эмас, бу — факт. Бир ҳафта олдин Илия: “Мен бу жангни хоҳламайман”, деди. Унинг биринчи реакцияси — рад этиш. У курашмоқчи бўлган рақиблари билан ҳар доим шундай йўл тутади. Бу унинг услуби.

Андерсон Силванинг ҳам шундай стратегияси бор эди: аввал жангни рад этарди, кейин икки ҳафта ўтгач рози бўларди, бир ой кутиб, кейин "жароҳат олдим" деб ОАВ орқали миш-миш тарқатарди. Ҳамма жанг бекор бўлди деб ўйларди. Кейин эса чиқиб: “Мен жойимдаман, жанг бўлади”, дерди. Бу унинг услуби эди – у жангларини шундай тарғиб қиларди. Илия ҳам шунга ўхшаш, ҳатто ўзи бундан бехабар бўлса ҳам.

Царукян ҳақиқий қийинчиликдан ўтди. У барча босқични босиб ўтди: лицензия олди, вазн ташлади, машғулот лагерини ўтади — шунга қарамай биринчи қаторда ўтириб, Пэддининг октагонга чиқиб, барча эътиборини олиб кетишини кузатиб ўтирди. Тарих шундан далолат берадики, бундай муносабат оқибатида мукофот бўлади — ва Арман ҳам ўз мукофотини олади", — деди Соннен интервьюда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг