UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0

11 янв 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян UFC 324 турнирининг асосий жангини суғурталамайди

UFC 324 турнирига икки ҳафта қолганида Арман Царукян енгил вазнда Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун жангни суғурта қилмаслигини айтди.

Россиялик аралаш яккакураш устасининг сўзларига кўра, ташкилот раҳбарияти унга ушбу жангда захирада бўлишни сўраб мурожаат қилмаган, шу боисдан ҳам у вазн ташлашни режалаштирмаяпти.

"UFC билан гаплашганим йўқ ва шундан келиб чиқиб вазн ташламайман. Чунки бу оғир ва мураккаб жараён. Агар улар мендан сўрашганида, мен буни амалга оширган бўлардим. Лекин менга ҳеч ким бу ҳақда индамади. Бу мен учун яхши - таваккал қилиб ортиқча вазн ташлаш ишидан фориғ бўламан. Жанг қилишим аниқ бўлганда вазн ташласам яхши. Буни шунчаки пул учун қилмоқчи эмасман. Мен июнь ойида ҳам вазн ташлаганман, лекин ўшанда ҳам ҳеч нарса бўлмаганди. Кучимни машғулот йиғини ва вазн пойгаси учун беҳуда сарфлагандим. Вазн ташлаш - бу ҳар доим стресс", - деди Царукян. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг