UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

03 апр 15:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукяннинг 5 кундан кейин ўтказиши белгиланган жанги бекор қилинди

Унинг иштирокидаги беллашув 8 апрель куни Сан-Паулода бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий жанги бўлиши керак эди.

Асли арманистонлик аралаш якка кураш устасининг Hype Brazil турнирида Диллон Денисга қарши грепплинг беллашуви белгиланганди. Лига мусобақанинг янги хедлайнери UFC’нинг энг яхши ярим енгил вазн тоифасидаги вакили Жан Сильва бўлишини расман эълон қилди, унинг рақиби кейинроқ маълум бўлади. 

Муҳимлиги жиҳатидан иккинчи баҳсда UFC’нинг энг енгил дивизиони жангчилари Дейвесон Фигередо ва Рауль Росас Жуниор грепплинг бўйича ўз маҳоратларини намойиш этади.

Аввалроқ Арман Царукян 18 апрель куни RAF кураш лигасининг навбатдаги турнирида иштирок этиши, унда аралаш яккакурашлар фахрийси Юрая Фейбер билан гиламни бўлишиши маълум бўлганди.

Диллон Денис билан тўқнашувда россиялик ўтган ойда Муҳаммад Мокаевни ортдан бўғиб, қўлга киритган Hype Fighting чемпионлик камарини ҳимоя қилиши керак эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг