UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

17 май 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра ярим енгил вазн UFC камарини ҳам кўзламоқда

Енгил вазн тоифасида янги UFC чемпиони Чарльз Оливейра камар учун учун ярим енгил вазнда ҳам октагонга чиқиш истаги борлигини маълум қилди.

"Биз бу мавзуда жамоам билан бир неча маротаба гаплашдик. Ўзимни ҳозир ҳам ярим енгил вазн тоифаси вакили сифатида ҳис қиляпман. Агар Дана Уайт менга шу имкониятни тақдим этса, бажонидил ярим енгил вазн чемпионлик камари учун жанг қилган бўлардим. Мен бунга тайёрман", - деди кечаги жангдан кейинги матбуот анжуманида Оливейра.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Чарльз Оливейра кеча америкалик Майкл Чендлерни иккинчи раундда техник нокаутга учратиб, UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпионига айланган эди. Бразилияликнинг кейинги рақиби катта эҳтимол билан Конор Макгрег - Дастин Порье жанги ғолиби бўлади. Трилогия 10 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 264 турнири доирасида ўтказилади. 

Таъдкидлаш жоиз, Чарльз Оливейра ярим енгил вазн тоифасида 12 та жанг (7 ғалаба, 5 мағлубият) ўтказишга улгурган. Тўртта жангда белгиланган вазн меъёрини ҳам бажара олмаган. Айни пайтда бу вазнда австралиялик Александр Волкановски UFC чемпиони ҳисобланади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 май 15:20:24
Mironsho Jabborov
Kotti qisib hozr ozingda bor narsalardan rohatlan. Ozingnikini himoya qil bir koraylik
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг