UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Рамазон Темиров Азат Максумга қарши Тошкентдаги жанги ҳақида гапирди 0 10:19Sofia European Open 2026. Дзюдочиларимиз 3 та медаль билан якунлашди + ФОТО 0 09:58Пэдди Пимблетт Бенуа Сен-Денига "вызов" ташлади 0 09:37Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан норози 0 09:16Алькарас Australian Open`даги ғалабаси шарафига қандай татуировка чиздиришини айтди 0 08:55Нурсултон Рўзибоев: "Кам гапириб, ишни қиладиган спортчи" (+ФОТО) 0 08:34Tata Steel Chess 2026. Ўзбек шахматининг Вейк-ан-Зеедаги триумфи. Нодирбек чемпион, Жавоҳир иккинчи! (+ФОТО) 0 08:13Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган 1/4 финал ўйинларининг бошланиш вақти маълум 0 07:52У учун 2026 йил якунлангани айтилган Шавкат Раҳмонов хабарга изоҳ берди 0 07:31Ҳумоюн Султонов Заҳра турнири чемпиони! 0 20:27Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess 2026" турнири ғолиби! 1 19:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум 0 17:41Алекс Перейра нима учун айнан Жон Жонс билан жанг қилишни исташини тушунтирди 0 17:20Усик Фьюри билан учинчи жанг ўтказиш истагини билдирди 0 16:59Australian Open. Жокович — Алькарас финал баҳси ғолиби тўрт сетда аниқланди 0

06 сен 12:41
Янгиликлар

От Спорти

“Чегарачилар” поло бўйича “Мустақиллик кубоги”ни қўлга киритди

Тошкентда Қорабайир зотли отларнинг биринчи миллий фестивали ва поло бўйича “Мустақиллик кубоги” бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мусобақада юртимизнинг энг сара 10 жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб борди. Ҳал қилувчи босқичда учинчи ўрин учун “Nest One Қорабайир Миллий бренди” ва Миллий Гвардия жамоалари куч синашган бўлса, бош соврин учун “Чегарачилар” “Темир йўллари” жамоаси билан рақобатлашишди.

Учинчи ўрин учун кечган курашда “Nest One Қорабайир Миллий бренди” 6:2 ҳисобида устун келиб, рақибини катта фарқ билан мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Финал эса ўз номига яраша ўта муросасиз ва кескин курашларга бой кечди. Якунда 1 та тўп фарқи билан устун келган “Чегарачилар” 5:4 ҳисобида устун келиб, бош совринни қўлга киритди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида сўз олган мутасаддилар барчани Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан муборакбод этиб, поло спортининг юртимизда янада ривожланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, бу каби турнирларни мунтазам ўтказиб, уни анъанага киритиш режаси ҳақида тўхталишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг