UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

21 июн 20:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион Наваррете Мехикодаги жангда рингга чиқди

Бугун Мексиканинг Мехико шаҳрида карантиндан кейинги бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жанги биринчи ярим енгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда  25 ёшли жаҳон чемпиони Эммануэль Наваррете унчалик ҳам таниқли бўлмаган Уриэль Лопесга қарши рингга кўтарилди. Бу чемпионлик мақомидаги жанг эмас эди. 

Жангнинг олтинчи раундида Наваррете рақибини иккинчи бор нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Биринчи нокдаун бешинчи раундда қайд этилганди. Иккинчи нокдаундан кейин рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

CompuBox берган маълумотга кўра, Наваррете жанг давомида рақибига 571 та зарба йўллади. Зарбалардан 190 таси аниқ чиққан. Лопес эса 252 зарбадан бор йўғи 49 тасини чемпионга теккиза олган.

Аслида Наваррете Муроджон Аҳмадалиев билан бир вазн тоифасида жанг ўтказарди ва WBO йўналиши чемпиони ҳисобланарди. Энди у вазнини биттага кўтарди ва янги вазнда дебют жангини ўтказди. 55,3 кг вазндаги камар эса вакант қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг