UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

22 май 09:25
Янгиликлар

Шахмат

Chess Classic Romania 2026. Ниҳоят, Синдаров илк ғалабасига эришди. Пешқадам мағлуб этилди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ташкил этилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 7-тур партиялари ўйналди.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин учун кураш олиб боряпти. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Ҳамюртимиз 7-турда оқ доналарда мусобақа пешқадами германиялик Винсент Кеймерни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу унинг нафақат ушбу турнирдаги, балки "Номзодлар турнири"дан кейинги илк ғалабаси бўлди.

Иккита турни меҳмонхонадаги ўз номерида ётган ҳолда ўтказган франциялик Алиреза Фирузджа жароҳати билан ортиқ ўйнай олмаслигини маълум қилган ва мусобақадаги иштирокини якунлаганди. Бу эса унинг кейинги рақибларига қўл келмоқда. Рақибларга тўғридан-тўғри техник ғалаба ёзиляпти. Айнан 7-турдаги рақиб Йорден ва Форест ҳам йўқ жойдан бир очколик бўлди. Олтинчи турда бу марҳаматдан кеча Жавоҳирга ютқазган Винсент Кеймер фойдаланиб қолган эди. 

Еттинчи турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа оқ доналарда ўйнаганига қарамай, америкалик Фабиано Каруанага имкониятни бой бериб қўйди. Қолган иккита партияда дуранг натижа қайд этилди. Франциялик Максим Вашье-Лаграв руминиялик Богдан-Даниэль Дик билан, нидерландиялик Аниш Гири АҚШ вакили Уэсли Со билан муросага келди.

Еттинчи турдан кейин уч нафар шахматчи 4,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қиляпти. Фабиано Каруана қўшимча кўрсаткичларга кўра биринчи ўриндан жой олган. Кеймер иккинчи, Форест учинчи поғонани банд этган. Жавоҳир Синдаров кечаги муҳим ғалабаси эвазига очколарини 3,5 тага етказиб, қўшимча коэфицентларга кўра 5-ўринга кўтарилиб олди. Аниш Гири 4 очко билан соф 4-ўринда бормоқда. Уэсли Со, Максим Вашье-Лаграв ва Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобида 3,5 очкодан бор. Богдан-Даниэль Дик 2,5 очко билан 9-ўриндан жой олган бўлса, аутсайдер Алиреза Фирузджа ҳисобида 1 очко бор ва унинг мусобақани 10-ўринда якунлаши ойдинлашган.

Бугун 8-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда Йорден ван Форестга қарши баҳс олиб боради. Агар бугун ҳам ҳамюртимиз ғалаба қозонса, у ҳолда чемпионлик учун имконияти ошади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Чемпион 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг