UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

21 май 09:28
Янгиликлар

Шахмат

Chess Classic Romania 2026. Синдаров Каруана билан ўйнади. Бугун пешқадамга қарши чемпионлик йўлидаги сўнгги имконият

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ташкил этилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 6-тур ортда қолди.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин учун кураш олиб боряпти. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Ҳамюртимиз бир кунлик танаффусдан сўнг ўтказилган 6-турда қора доналарда дунёнинг учинчи рақамли шахматчиси америкаоик Фабиано Каруана билан дуранг ўйнади.  

Иккита турни меҳмонхонадаги ўз номерида ётган ҳолда ўтказган франциялик Алиреза Фирузджа жароҳати билан ортиқ ўйнай олмаслигини маълум қилди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. Бу эса унинг кейинги рақибларига қўл келадиган бўлди. Рақибларга тўғридан-тўғри техник ғалаба ёзилади. Айнан 6-турдаги рақиб Винсент Кеймер учрашувсиз бир очкога эга бўлди. Бешинчи турда Жавоҳир Алиреза билан муросага келганди. 

Олтинчи турнинг қолган барча партияларида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Пешқадам Винсент Кеймер очколарини 4,5 тага етказиб олди. Фабиано Каруана, Аниш Гири, Йорден ван Форест ва Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобида 3,5 тадан очко бор. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Фаби 2-ўринни эгаллаб турибди. Уэсли Со ва Максим Вашье-Лаграв 3 тадан очко жамғарган.  

Жавоҳир Синдаров 2,5 очко билан ҳамон 8-поғонада бормоқда. Руминиялик Богдан-Даниэль Дик 2 очко билан 9-ўриндан жой олган бўлса, аутсайдер Алиреза Фирузджа ҳисобида 1 очко бор ва унинг мусобақани 10-ўринда якунлаши ойдинлашди. 

Бугун 7-турда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда германиялик карвбонбоши Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради. Ҳамюртимиз ғалаба қозонган тақдирда чемпионлик учун имкониятни сақлаб қолади, акс ҳолда совринли ўринларсиз қолиб кетиши мумкин. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Чемпион 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг