UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

23 май 09:37
Янгиликлар

Шахмат

Chess Classic Romania 2026. Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба. Бугун чемпионлик учун партиялар!

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ташкил этилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 8-тур партиялари ўйналди.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин учун кураш олиб боряпти. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Ҳамюртимиз 8-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, мусобақа пешқадамларидан нидерландиялик Йорден ван Форестни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Кетма-кет икки ғалаба шахматчимизни чемпионлик пойгасига қўшилишига хизмат қилди.  

Руминиялик Богдан-Даниэль Дик нидерландиялик Аниш Гирини таслим этди. Саккизинчи турнинг қолган партиялари дуранг натижа билан якунланди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа франциялик Максим Вашье-Лаграв, германиялик Винсент Кеймер америкалик Фабиано Каруана билан муросага кеди. Мусобақадан чиқиб кетган франциялик Алиреза Фирузджанинг рақиби америкалик Уэсли Сога техник ғалаба ёзилди. 

Сўнгги тур олдидан Фабиано Каруана ва Винсент Кеймер 5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қиляпти. Кечаги ғалабаси эвазига Жавоҳир Синдаров очколарини 4,5 тага етказиб олди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи ўринга кўтарилди. Жавоҳирнинг бугунги рақиби Уэсли Со, шунингдек, Йорден ван Форест ҳисобида ҳам 4,5 очкодан бор. 

Бугун сўнгги 9-турда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда америкалик Уэсли Сога қарши баҳс олиб боради. Агар бугун ҳам ҳамюртимиз ғалаба қозонса, у ҳолда аниқ совринли ўринлардан бирини эгаллайди. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Чемпион 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг