31 дек 11:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Чимаев - Эдвардс жангининг бекор бўлиш сабаблари маълум
Хабарингиз бор, 20 январь куни Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да 2021 йилдан ўрин олган илк рақамланган UFC турнири ўтказилади.
Ушбу оқшомнинг марказий жанги Хамзат Чимаев ҳамда Леон Эдвардс ўртасида бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин икки кун аввал Чимаев - Эдвардс жангининг ўтказилмаслиги эълон қилинди.
Маълум қилинишича, бунга Чимаевда аниқланган коронавирус сабаб бўлган. Бу ҳақида унинг менежери Али Абдел-Азиз хабар берди.
"Хамзатда бир муддат аввал коронавирус инфекцияси аниқланган эди. У касалликдан фориғ бўлиб, машғулотларга ҳам қайтганди. Афсуски, юз фоизга тузалмаган экан. Энди унга вақт керак. Шу сабабдан ҳам жангни кечроқ муддатга қолдиришга мажбур бўлдик", — дея Али Абдел-Азизнинг сўзларини келтирмоқда MMAJunkie.
Ҳавола :
Фикрлар