UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0

04 апр 08:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чисора фаолиятидаги энг катта вазн билан Деонтей Уайлдерга қарши рингга кўтарилади

Бугун профессионал боксдаги 50-жангини ўтказадиган 42 ёшли Дерек Чисора собиқ чемпион Деонтей Уайлдерга қарши фаолиятидаги энг катта вазн билан рингга чиқади.

Кеча бўлиб ўтган вазн ўлчаш маросимида Чисора 121 кг вазн кўрсатди, бу бир йилдан сал кўпроқ вақт олдин бўлиб ўтган авваги жангдагидан 3,3 кгга кўп ва 2016 йилда унчалик машҳур бўлмаган Дражан Янянинга қарши жанги олдидан қайд этган рекорд вазнидан 2 кгга кўпдир.

Чисоранинг рақиби, 40 ёшли собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер аввалги жангидагидан ярим килограмм оғирроқ тош босди - 102,7 кг. Бу Уайлдер учун анча стандарт вазн бўлиб, у аксарият жангларда 97 дан 103 кг гача вазн кўрсатган. Фақат Тайсон Фьюри билан учинчи жанг олдидан ўз вазнини сезиларли даражада ошириб, 108 кг вазн қайд этган.

Дерек Чисора ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги жанг бугун Лондонда бўлиб ўтадиган проф бокс оқшомининг асосий воқеаси бўлади. Бугунги турнир Queensberry Promotions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг